АҚШ Президенти Жо Байден “COVID-19”нинг келиб чиқиши ҳақидаги разведка маълумотларини, шу жумладан, Ухань вирусология институти билан потенциал алоқаларга оид маълумотларни ошкор қилишни талаб қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги қонун ташаббускорларидан бири республикачи сенатор Жош Хоули эди, деб маълум қилди “The Hill” нашри.  

Охир-оқибат қонун лойиҳаси Оқ уйда имзолаш учун юборилгунга қадар Сенат ва Вакиллар палатасидаги овоз беришларда эътирозларсиз қабул этилди, деб ёзди “Reuters” агентлиги.

Миллий разведкадан “Ухань вирусология институти ва “COVID”нинг  келиб чиқиши ўртасидаги потенциал алоқалар тўғрисида” ҳар қандай маълумотларни ошкор қилишни талаб қиладиган қонун лойиҳаси АҚШ Энергетика вазирлигининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботи “The Wall Street Journal” нашрида эълон қилингач ишлаб чиқилган.

“COVID-19” пандемияси лабораторияда ишлаб чиқилган. “WSJ”нинг таъкидлашича, Энергетика вазирлиги Федерал қидирув бюросидан кейин иккинчи бўлиб, вируснинг лабораториядан сизиб чиққани назариясини айтган эди.  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден: “COVID”нинг келиб чиқиши ҳақидаги разведка маълумотлари ошкор қилинсин