Бугун “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида “Барқарор ривожланиш учун яшил таксономия: яшил технологиялардан яшил иқтисодиётга” (CONGREENTAX-2024) мавзусидаги Халқаро илмий амалий конференция бошланди.

16 июнгача давом этадиган мазкур конференция материаллари тўплами E3S  Web of Conferences журналида чоп этилиши ҳам режалаштирилган. “Барқарор ривожланиш учун яшил таксономия: яшил технологиялардан яшил иқтисодиётгача “CONGREENTAX-2024” биринчи халқаро илмий конференцияси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:   

-Барқарор ривожланиш учун инновациялар ва яшил технологиялар.   

-Яшил энергетика-қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия самарадорлиги.  

-Яшил биноларни ва қурилиш   

-Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон майдонларини барқарор ривожлантириш, экотуризм.   

-Яшил транспорт   

-Яшил молиялаштириш, иқтисодий таҳлил ва яшил ҳуқуқ.   

-Барқарор ривожланиш учун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.   

-Яшил фанлар (мультидисиплинар)   

-Яшил саноат, ресурсларни ва чиқиндиларни бошқариш   

-ЭСГ (экологик, ижтимоий, бошқарув).   

Конференцияни ўтказишдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:   

- маҳаллий олимлар, тадқиқотчилар, ўқитувчи ва экспертларнинг яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш мавзусидаги салоҳияти ва хабардорлигини ошириш;     

- конференция иштирокчилари томонидан ушбу соҳадаги сўнгги янгиликлар, йўналишлар ва муаммоларни муҳокама қилиш;     

- яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш соҳасида тажриба ва тадқиқот натижаларини алмашиш, иқтибосларни ошириш, дунё тадқиқотлар сари юриш.   

Халқаро илмий амалий конференциясида 50 га яқин хорижий ва 100 дан ортиқ маҳаллий олимлар ўзларининг илмий мақола ва маърузалари билан иштирок этмоқда.   

Шерали Отабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барқарор ривожланиш учун инновациялар ва яшил технологиялар