Барно опанинг оилавий корхонаси
Навоий шаҳридаги “Навоий Маржона келажаги” оилавий корхонаси “Гўзаллик салони”, озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехини ўз ичига олган мажмуа ташкил этиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Навоий шаҳридаги “Навоий Маржона келажаги” оилавий корхонаси “Гўзаллик салони”, озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехини ўз ичига олган мажмуа ташкил этиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преференциялар беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида ҳудудлар инфратузилмаси яхшиланиб, иқтисодий салоҳияти юксалмоқда, энг муҳими, аҳоли фаровонлиги ошмоқда.
Навоий вилоятида 192 оилавий корхона самарали фаолият кўрсатаётир.
“Навоий Маржона келажаги” оилавий корхонасида меҳнат қилаётган ўндан зиёд ишчининг асосий қисми коллеж битирувчиларидир.
– Бултурги даромадимиз ва тижорат банкининг имтиёзли кредити ҳисобига корхона таркибида тикув цехи очдик, – дейди корхона раҳбари Барно Ўроқова. – Хориждан замонавий, автоматлаштирилган тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатдик ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Айни пайтда болалар, эркаклар ва аёллар кийимлари, турли трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда.
Жорий йилдан бошлаб янги дизайн асосида болалар ва аёллар кийими ҳамда сумка тайёрлаш ўзлаштирилди. Корхона маҳсулотлари шаҳар марказидаги дўконларда сотилмоқда.