Баркамол авлод: Хоразмда фарғоналиклар ғолиб
Хоразмда волейбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи якунланди.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Урганч шаҳрида бўлиб ўтган финал баҳсида Хоразм вилояти жамоаси Фарғона жамоасига қарши баҳс олиб борди. Кескин курашлар остида ўтган мусобақада водийлик волейболчилар чемпионликка эришди. 3-ўрин эса Сирдарё вилояти жамоаси қизларига насиб этди.

Волейбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги «Баркамол авлод» мусобақаларининг республика финал босқичи ўйинлари 17 февраль куни Тошкент шаҳрида бошланади.
Айтиш жоиз, бугунгача «Баркамол авлод» спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган 12 та спорт турининг 4 тасида мусобақалар ташкил этилган бўлса, олдинда яна 8 та йўналишдаги баҳслар ўтиши кутилмоқда.

ЎзА