Андижон вилояти суди, вилоят маъмурий суди ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида суд тизими ходимлари ўртасида “Китоб – маънавият кўзгуси” деб номланган танлов ўтказилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда китобхонликни тарғиб этиш, аҳолининг мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бир қатор тадбир ва танловлар ўтказилмоқда. Жумладан, суд тизимида ҳам судьялар ва ходимларни китобхонликка, китоб мутолаасига қизиқтириш орқали уларнинг билим, тафаккур ва дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. Зотан, бугунги кун кадрлари учун зарур бўлган зукколик, нутқнинг равонлиги, фикрини эркин ифодалай билиш, юксак маънавият ва муомала маданияти каби фазилатлар айнан китобхонлик орқали шаклланади.  

Ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш мақсадида суд тизими ходимлари иштирок этган “Китоб – маънавият кўзгуси” танловида ҳам юқоридаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-18549]

Қизиқарли савол-жавоблар, ўзига хос чиқишлар асосида ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон туманлараро маъмурий суди архив мудири Барчиной Назарова 1- ўринни қўлга киритди.  

– Ишдан, оила юмушларидан бўшадим дегунча, китоб ўқийман, – дейди танлов ғолибаси Барчиной Назарова. – Танловга тайёргарлик ва иштирок этиш жараёнида ҳам кўп китоб ўқидим. Бу ўз самарасини берди, танлов ғолиби бўлдим. Бундан беҳад хурсандман. Умуман, кўп китоб ўқиш фаолиятимизни янада самарали бўлишига ёрдам беради.  

Танловда фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судья ёрдамчиси Дилдорахон Муродова 2-ўринни, вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Муаззамхон Тиллабоева учинчи ўринни эгаллади.  

Танловнинг ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчиной танлов ғолибаси