Барбадосда биринчи президент сайланди
Бу воқеа ўтмишдаги Буюк Британия мустамлакачилигидан қутилиш йўлида ҳал қилувчи қадам бўлди.
Сандра Мейсон чоршанба куни кечқурун мамлакат Ассамблеяси ва Сенати қўшма мажлисида 2/3 овоз билан сайланди. Ҳукумат ўз баёнотида, унинг тайинланишини “Республикага олиб борадиган йўл” , - деб атади.
Мамлакат Бош вазири Миа Моттли президентлик сайловини мамлакат йўлида “бурилиш нуқтаси” дея таъкидлаган.
Атлантика Кенгаши таҳлил маркази ходими Вазим Моула Reuters агентлигига берган интервьюсида, сайловлар Барбадосга ҳам ички, ҳам халқаро миқёсда фойда келтириши мумкинлигини айтиб ўтди.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатнинг Буюк Британияга қарамликдан чиқиши 30 ноябрда мустақилликнинг 55 йиллигида, яъни Сандра Мейсон қасамёд қабул қиладиган кундан сўнг содир бўлади.