Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа бўйича Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев маъруза қилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда омонатларни кафолатлаш тизими билан барча тижорат банклари қамраб олинмаган. Хусусан, жисмоний шахслар бўлган кўплаб мижозларга хизмат кўрсатувчи Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этмаган ҳолда, унга жойлаштирилган омонатлар давлат томонидан кафолатланади. Бу эса молия хизматлари бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Бундан ташқари, банклардаги омонатлар Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ ҳажмда кафолатлангани омонатчилар томонидан банкнинг молиявий ҳолати ва фаолият таваккалчилиги билан қизиқмасдан ўз маблағларини юқори фоизли омонатларга жойлаштирилишига сабаб бўлмоқда. 

Жаҳон банки экспертлари томонидан республикамиздаги банкларнинг «Омонатларни кафолатлашнинг самарали тизими асосий тамойиллари»га мувофиқлиги ўрганилганда, 16 та асосий тамойилдан 8 таси бўйича қўйилган мақсадларга эришиш мумкин эмаслиги ёки бундай мақсадларга зид қоидалар мавжудлиги аниқланган. 

Қонун лойиҳасида омонатларни кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан, банк тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, лойиҳада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун иқтисодий инқирозларнинг салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси (200 млн. сўм) белгиланмоқда. Мазкур юқори чегарани белгилашда омонатларнинг амалдаги ҳолати тўлиқ таҳлил қилинди. Хусусан, ушбу миқдор бугунги кунда мамлакатимизда 99,7 фоиз омонатчиларнинг банклардаги маблағлари тўлиқ кафолатланишини таъминлайди. 

Кафолатланган омонат миқдори чеклангани билан банклар фуқаровий жавобгарликдан озод этилмайди ва улар омонатчилари олдида ўзининг мол-мулки билан жавобгар бўлади. Бу омонатчилар пул маблағларининг кафолатланган ҳажмдан ошган қисмини ҳам банкдан талаб қилиш ҳуқуқига эга, дегани. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши банк тизими барқарорлигини таъминлаш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг маблағлари бут сақланишига, уларнинг банк ёпилиб кетиши натижасида пул маблағларини йўқотишдан қўрқмасдан ўз бизнесини юритишига, энг асосийси, жамоатчиликнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишга хизмат қилади. 

М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банкдаги омонатларни кафолатлаш тизими ислоҳ қилинади