Банкоматлардаги пул маблағлари гоҳида ўғрилар ҳужумига учраб туради. Бу сафар эса уларни банк ходимларининг ўзлари “туя қилди”.

Банк хизматлари маркази касса амалиётлари бўлими кассири Ж.Д. ва бошқа масъул шахслар 10 та банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмасдан, сохта маълумотлар тузиш орқали 347,5 миллион сўм ва 7 минг 600 АҚШ долларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

“Turonbank”нинг мурожаатига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса бу ҳолат фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ходимлари банкоматдаги маблағларни талон-торож қилган