Бангладеш элчиси билан учрашув тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Жаҳонгир Аламни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини лавозимига тайинлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида унга муваффақият тилади.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Бангладеш билан енгил саноат, туризм ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бериши қайд этилди. Айни йўналишда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга ҳар икки томон тайёр экани маълум қилинди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш долзарблиги таъкидланди.
Турли даражада келгусида бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар тўғрисида фикр алмашилди.
Музокара давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.