«Меҳр-5» операцияси натижасида Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларида бўлган ва қарийб 3 йил давомида Сурия шимоли шарқидаги «Ал Ҳол» қочоқлар лагерида сақланаётган ўзбекистонлик 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Ватанимизга қайтарилгани жамоатчиликда катта акс-cадо берди.

Шу тариқа ҳозиргача жами 5 та операция чоғида 550 га яқин Сурия, Ироқ, Афғонистон ҳудудларида мураккаб вазиятда қолган хотин қизлар ва болалар юртимизга келтирилди.

БОЛАЛАРНИНГ АЙБИ ЙЎҚ

Сўнгги пайтларда айрим кишилар томонидан ушбу амалиёт нисбатан танқидий фикрлар ҳам янграмоқда.

Аммо бу аёлларнинг аксарияти мусулмон одатига кўра, ўз турмуш ўртоқлари чақирувига кўра билиб-билмай у ерга кетишгани, кўпчилиги ҳатто қаерга бораётганини билмасдан адашгани, болалар аксарияти эса у пайтларда норасида гўдак бўлгани ёки жанг ҳудудларида дунёга келганини ҳисобга олсак давлатимизнинг инсонпарварлик ва кечиримлилик каби олийжаноб сиёсатига яна бир бор гувоҳ бўламиз. Бу муборак Рамазон ойининг меҳр-оқибат ва хайру саховат каби эзгу фазилатларига ҳам уйғундир.

Жангарилар лагерига тақдир тақозоси билан бориб қолган болаларимиз ёки урушлар ўчоғида дунёга келган ўзбек фарзандларини дўзах азобига ташлаб қўйиш ҳеч қайси бир инсонийлик тамойилларига ҳам тўғри келмайди.

У ерлардаги болаларнинг тақдирига тирик қолиш битилган бўлса, 10 ёшидан бошлаб профессионал жангчи, террорист қилиб тарбияланади. Шундай экан у яна 10 йилдан кейин Ўзбекистон фуқароси номи билан тинч юртларни вайрон қилиб ўзбек деган номга доғ туширмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

«Меҳр» операцияларини қоралаётган ҳар бир ватандошимиз шу тарафларини ҳам ўйлаб кўрмоғи лозим.

Бундай хайрли тадбирлар билан биз ҳеч нарса ютқазмаймиз. Аксинча, давлатимиз қанчалик меҳр-саҳоватли эканлигини дунёга намоён этамиз холос. Билиб жиноят йўлига кирганларни эмас, билмай қилган хатоларини кечириш орқали инсон қадри ва шаъни юқори эканлигини дунёга кўз-кўз қилаяпмиз.

Биз тинч юртда тинч яшаб бундай кўргиликларнинг қадрига етмаймиз. Шу боис ўтирганни ўпоқ, турганни сўпоқ деб танқид қилишни қотирамиз.

Қолаверса, бу гал «Ал Ҳол» лагери ҳақида тўхталмоқчимизки, мазкур жараёнда зиммамиздаги айрим халқаро мажбуриятлар мавжудлигини ҳам тушуниб олиш қийин эмас.

ВАТАНДОШЛАРИМИЗ ОЛИБ ЧИҚИЛГАН «АЛ ҲОЛ» ЛАГЕРИ АСЛИДА САНАТОРИЙ ЭМАС

Ичишга сув йўқ, ейишга таом...

Ушбу лагерь Суриянинг Эл Хасак музофотида жойлашган бўлиб, аввалига унда 11 минг кишини жойлаштириш режалаштирилган эди. Бироқ 2019 йил майига келиб, улар сони 73 минг кишига қадар етди. Айни кунларда 45 минг киши атрофида бўлиб, муттасил камайтирилмоқда.

Сақланаётганларнинг 94 фоизи хотин-қизлар ва болалар. Фарзандларнинг 50 фоизи 12 ёшга тўлмаган норасидалар.

Бу лагерни очиқ осмон остидаги чодирли қамоқхона, деб ҳам аташади ва қуролли аскарлар томонидан қаттиқ қўриқланади. Туркия чегарасидан 70 километр узоқликдаги лагерга турк чегарасидан тўғридан-тўғри йўл йўқлиги сабабли 350 километр масофани айланиб бориш мумкин.

Лагердагиларнинг аксарияти 2019 йил бошида Хажин шаҳри атрофида «Ислом давлати» террорчи гуруҳлари қолдиқларига қарши кураш натижасида қутқариб қолинган кишилардан иборат.

Бу ердаги шароит гуманитар инқироз деб баҳоланиши бежиз эмас. Чунки яшаётганларга овқат етишмайди, сув тақчил ва тиббий ёрдам аҳволи ниҳоятда абгор. Ҳозиргача турли касалликлардан минглаб болалар нобуд бўлди.

Халқаро «Қизил Ҳоч» жамияти лагердаги ҳолатни фожиавий деб атаб келади. Одамлар антисанитария шароитларида ва бийдай чўл ўртасида оғир об-ҳаво шароитларида яшамоқда. Ёз чидаб бўлмас даражада иссиқ, қиш эса чидаб бўлмас даражада совуқдир.

Сурия демократик кучлари назоратидаги ушбу лагердан тутқинларни бирдан чиқариб юбориш ҳам хатарлидир. Чунки улар эртага «ИШИД» сафларини қайта тўлдириши мумкин. Бироқ, ортиқ тутиб туриш ҳам имконсиз ва шу сабабли уларни қўйиб юборишга мажбур бўлинаяпти. Чунки қўмондонликнинг қўриқлаш, ишчи ходимлар ва лагерни сақлаб туриш учун маблағи етишмаяпти. АҚШнинг молиявий кўмагига ишонч эса ўзини оқламади.

Лагердан чиқиб кетадиганлар ўз номларини рўйхатдан ўтказиши лозим. Шундан кейин Сурия демократик кучлари контразведкаси уларни текширади. Лагерни тарк этиш бериладиган гуманитар ёрдамдан автоматик тарзда воз кечилганини англатади. Бироқ улар ўз уйларига етиб боргач, маҳаллий ҳокимиятлар ёрдам берамиз деб кўзи учиб ҳам тургани йўқ. Ишсизлик, иқтисодий имконсизлик уларни яна радикал ҳаракатларга бошлаши мумкин.

Боз устига лагерда 12 минг нафардан ортиқ хорижликлар бор. Улар Марокаш, Сомали, Тунис, Туркманистон, Тожикистон, Саудия Арабистони каби мусулмон давлатларидан ташқари Россия, Украина, Финляндия, Швеция, Норвегия, Нидерландлар, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Франция каби Европа қитъаси давлатлари, АҚШ, Бразилия, Канада каби Америка ва Африка қитъасининг 50га яқин давлатлари вакиллари ҳисобланади. Энг ёмони, буларнинг 9 минги бегуноҳ болалардир.

Сурия ҳукумати албатта, қўли қонга ботган жангариларни қамоқхоналарга тиқиши мумкин бироқ, айби йўқ ва нозик жинс вакилларига нисбатан бундай жазони қўллаши мумкин эмас. Қолаверса, ҳали тинчликка узил-кесил эришмаган, иқтисодий аҳволи мураккаб мамлакат бунча кўп сонли қочоқларни боқишга қурби ҳам етмайди.

Россия, Саудия Арабистони, Марокаш, Швеция, Норвегия, Нидерландлар, Франция ва АҚШ ўз фуқароларини аллақачон олиб чиқиб кета бошлаган.

Мисол учун Россия 2017 йилдан буён бу ердан 274 нафар болаларни қайратиб олиб келди. Тожикистоннинг ҳам бу ерда 500га яқин фуқаролари сақланаётган бўлиб, ўтган йилидан буён 100га яқини қайтарилган. Қозоғистон ва Индонезия ўз фуқароларини реабилитация қилмоқда. 2020 йил июлда Британияда ҳукмрон консерватив партия депутатлари Ҳукуматдан Сурия лагерларида сақланаётган хотин-қизлар ва болаларни қайтаришни сўради.

Ҳар ҳар бир давлатнинг бу шахсларга нисбатан қарашлари кескин бўлиб қолаяптики, уларнинг лагерда қолиб кетиш хавфи ҳам юқорилигича сақланиб қолмоқда.

ҚАНЧА КЎП ҚОЛИНСА, РАДИКАЛЛАШУВ ШУНЧА КУЧАЯДИ

Албатта, «ИШИД» билан алоқадорларнинг репатриацияси бу жуда оғриқли ва чигал баҳслар мавзусидир.

Биз ҳар доим террорчининг боласи ҳам террорчи бўлади, деган бир томонлама фикрларга қаршимиз. Ҳамма гап тарбияда ва атрофдаги муҳитга боғлиқлигини ёддан чиқармаслигимиз керак.

Дўзах азобида яшаган, йўлдан адашган ва жиҳодчи турмуш ўртоқларини йўқотган, болаларининг қийин аҳволга қўйган, ота-онаси ва яқинларини норизо қилган, шундоқ ҳам қалби ситилиб юрган бу каби аёлларнинг ички иқрорлиги ва самимий тавбаси уларга имкон бериш учун етарли эмасми?

Қолаверса, бу аёллар қўлига қурол олган ҳам эмас, аксарияти уйида эрининг хизматини қилиб ўтирган ва бола тарбияси билан машғул бўлган. Ҳатто боласини бу хато йўлдан қайтариш илинжида бу ерга келиб қолган ва кета олмаган кекса оналар ҳам борлиги жуда ачинарлидир.

Бошқа томондан олганда, одамлар бу оғир шароитларда қанча кўп қолса, қийинчиликларни кўраверса, истиқболини кўрмаса, радикаллашуви шунча кучаяди.

«Ал-Ҳол»даги эътиборсиз ва қаровсиз болалар террорчилар сафларини тўлдирувчи янги авлод вакиллари бўлиб етишади. Аёллар ҳам жиҳодчиларнинг осон ўлжасига айланади. Чунки Сурия ва Ироқда ҳануз улар шарпаси кўланка солиб турибди ва ҳатто яна қайта бош кўтара бошламоқда.

Охирги ойларда Суриядаги хавфсизлик заифлашиши фонида «Ал Ҳол» лагери курдлар назоратидан чиқиб, террорчилар қўлига ўтиш эҳтимоли яна орта бошлади. Аслида курдларнинг Сурия демократик кучлари АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида ташкил топган ҳарбий альянсдир. Унинг «Асаиш» ички хавфсизлик хизмати лагерда «ИШИД»га воситачалик қилган бир қанча шахсларни қўлга олингани ҳам маълум.

Шу билан бирга, лагерда йил бошидан буён қирқдан ортиқ қотилликлар юз бергани, улар орасида болалар ҳам борлиги лагерь ичида вазият қанчалик таранглашиб бораётганини кўрсатади.

«Чегара билмас шифокорлар» халқаро инсонпарварлик ёрдамлари ташкилоти таъкидлашича, лагерда зўравонлик ҳолатлари ҳам кучайиб бормоқда.

Шу боис бу ерга тушган Ўзбекистон фуқароларининг қанча кўп қолиб кетиши фақат зарарли бўлишини англаш қийин эмас.

Албатта, Ўзбекистон радикалларни ижтимоий мослашуви, уларни эркин жамиятга кўниктириш борасида сўнгги йилларда каттагина тажриба орттирди.

Четдан олиб келинаётган бундай ватандошларимизни самолётдан тушира солиб, уйига тарқатиб юборилаётгани ҳам йўқ. Бу жараён жуда гўллик бўлар эди. Улар Тошкент вилоятининг «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилиб, тегишли тиббий, руҳий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда, бу ердаги ижтимоий ҳаётга мослашувига имкон яратилаяпти, ўз-ўзидан қарашу мафкураси ҳам тош-тарозуга солиб кўрилмоқда.

Яна бир гап. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда ҳам давлатларга ҳар қандай вазиятда болалар манфаатларини энг яхши шаклда таълимлашлари лозимлиги ҳақида мажбурият юкланади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига доир халқаро мажбуриятларини ҳамиша бажаришга содиқлигини кўрсатиб келмоқда.

ЭCЛАТМА: Мазкур мавзу аслида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар матбуот хизматларининг вазифаси эди.

Шерали ОТАБОЕВ,
журналист

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳсли саволларга жавоблар: «Меҳр» операциялари нима учун керак?