Баҳслар давом этмоқда
Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасида таэквондо бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Таэквондо федерацияси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Andijan Open International Taekwondo WT Championships” халқаро турнири очилишига бағишланган тадбирда сўзга чиққан Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори М.Қўчқаров мазкур турнир спортчилар, айниқса, ёшлар учун ўз имкониятларини синовдан ўтказишга кенг майдон эканлигини таъкидлади.
Ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятлари, шунингдек, қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон республикаларидан келган бир минг нафардан зиёд спортчи иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.
[gallery-28473]
Қизлар ва эркаклар ўртасида бир неча вазн тоифасидаги мусобақанинг биринчи кун баҳслари муросасиз ва қизиқарли курашларга бой ўтди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Халқаро турнир яна бир неча кун давом этади.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.