
Тарих ҳақида қанча тадқиқотлар, ёзма манбалар борлигига қарамасдан, ўрганилган сари биз авлодлар учун янгидан янги "сирли эшик"лари очилаверади.
Агар эътибор берган бўлсангиз, сўнгги вақтларда Бобурийлар сулоласи намоёндаси шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Шайбонийлар сулоласи асосчиси Муҳаммад Шайбонийхон шахслари борасида турли баҳс мунозалар, ўзаро суҳбатлар кўпайди.
Тарих ҳақидаги муҳокамаларнинг афзаллиги шундаки, орадан неча юз мингйилликлар ўтишига қарамасдан бугунги авлод ўз аждодларига нисбатан қизиқишини, эътиборини йўқотмаганини англатади. Бундай муҳокамалар натижаси эса албатта ижобий бўлиб, биз билган ва ўрганган тарихимиз ҳақида янги фактлар, қаҳрамон аждодларимиз ҳақида янаям кўпроқ маълумотларга эга бўламиз. Бугунги "Тарих ҳақиқатлари" лойиҳасида Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев билан шоҳ Заҳириддин Бобур ва Муҳаммад Шайбонийхон хусусида суҳбатлашдик.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uYwzKV7Gpn0" title="Zahiriddin Bobur va Muhammad Shayboniyxon" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА