Баҳорги дала юмушлари муҳокама этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги “Учёғоч намунаси” фермер хўжалигида ғалла парвариши ҳамда дала четларига тут, узум, терак кўчатлари ўтқазиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А. Ҳакимов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А. Абдусаломов бошчилигидаги ишчи гуруҳи, туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги фахрийлари, соҳа вакиллари ва фермерлар иштирок этди.
[gallery-10781]
Жорий йил ҳосили учун ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, дала четларига тут, узум, терак кўчатлари ва ошқовоқ уруғи экиш ҳамда ҳар бир фермер хўжалигида асалари боқишни ташкил этиш, экинларда касаллик, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича қатор вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йил туманда 9082 гектар майдонда пахта, 6750 гектар майдонда ғалла экини етиштирилиши режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА