Баҳор ва аёл - гўзал ва бетакрор
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
“Навбаҳор” тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам шодиёнасига турли жабҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар, фахрийлар таклиф этилди.

Баҳор фаслининг илк даракчиси бўлган бу байрамни гўзаллик ва нафосат айёми сифатида шоду хуррамлик билан нишонланиши бежиз эмас. Боиси нозик хилқат вакиллари ўз гўзаллиги, меҳри, саховати билан баҳорга жуда-жуда ўхшаб кетади. Байрам тадбирида аёлларни мадҳ этувчи шу каби бир-биридан гўзал таърифлар берилди.
[gallery-16309]
Айёмда фаришта онахонлару азиз опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, бир гуруҳ фаол хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари топширилди.
Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган дилтортар куй-қўшиқлар барчага жўшқин ва баҳорий кайфият улашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА