Бағдодда электр тармоқларига янги қувват қўшилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида аҳоли ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш, тармоқлар қувватини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, Бағдод туманидаги “Намуна” подстанциясида қувватни ошириш ишлари амалга оширилди. “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ мутахассислари томонидан аввал фойдаланиб келинган 6 минг 300 кВА қувватли куч трансформатори ўрнига 10 минг кВА қувватга эга янги трансформатор ўрнатилди.
[gallery-31105]
Натижада подстанция қуввати 3 минг 700 кВАга оширилиб, туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти имкониятлари кенгайтирилди.
Янги қувват, аввало, истеъмолчиларнинг ортиб бораётган электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш, тармоқлардаги юкламани мақбуллаштириш ва таъминот барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, подстанция қувватининг оширилиши аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини ишончли таъминлаш учун қўшимча имконият яратади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА