Бадиий матннинг лингвистик хусусиятлари
Гулчеҳра КЕЛДИЁРОВА Доцент Ўзбекистон Миллий университети Тошкент, Ўзбекистон g.keldiyorova.gmail.com
Аннотация
Мақолада лингвопоэтик тадқиқотлар тарихи ва филологик фан сифатида лингвопоэтиканинг асосий назарий қоидалари ёритилган бўлиб,адабий матнларнинг эстетик таъсири уларда қўлланиладиган стилистик жиҳатдан белгиланган лингвистик бирликларнинг роли ва функциясига боғлиқ ҳолда ўрганилган.
Таянч сўзлар: лингвопоэтика, оғзаки ва бадиий ижод, бадиий асар таҳлили, лингвопоэтик таққослаш.