БААда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Бирлашган Араб Амирликлари Рас-ал-Хайма ҳудудида йўловчи автобуси ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса Ал-Ватан кўчасида юз берган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам, фуқаро муҳофазаси ва қутқарув хизмати гуруҳлари сафарбар этилган. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, қутқарув ишлари олиб борилган.
Айни пайт ҳодиса сабабини аниқлаш бўйича тергов ҳаракати давом этяпти. Текширув якуни кейинроқ эълон қилинади.
Фуқаролар фақат расмий манбаларга таяниш, тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА