Ажрим ёқасидаги оилалар билан профилактик учрашув ўтказилди
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлига ва Бектемир тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ажрим ёқасида турган оилалар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида оилавий низоларнинг сабаблари, уларни бартараф этиш йўллари, фарзанд тарбияси ва соғлом муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Оилалар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида мамлакатимизда хотин-қизлар, ёш оилалар ва ёшлар учун берилаётган имкониятлар хусусида маълумотлар берилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА