Яқингача фуқароларимиз учун уй-жой олиш катта муаммо эди. Сўнгги 7 йилда нафақат арзон уй-жойлар қурилди, балки давлатнинг молиявий кўмаги ҳисобланган субсидия тизимининг жорий қилиниши натижасида минг-минглаб оилаларнинг ҳаёти буткул ўзгарди.

Энди бу тамойил янада соддалаштирилиб, янги имкониятлар яратилмоқда. – Менга ҳам уй олиш учун субсидия ажратилганида жуда хурсанд бўлган эдим. Ниҳоят, 10 йиллик орзуйим ушаладиган бўлди деб қувончим ичимга сиғмаган эди, – дейди тошкентлик Дилшод Ғуломов. – Бироқ орадан икки ой ўтса ҳамки, ажратиладиган суммага мос уй топа олмаяпман. Борлари эса жуда қиммат нархда. Айни пайтда таклиф этилаётган уйларнинг нархи билан солиштириб кўрганимда, тижорат банкидан ипотека кредитига сотилаётган уйлар нисбатан арзонга тушаркан. 

2023 йилнинг 1 май санасидан бошлаб, ипотека асосида уй-жой олишда субсидия беришнинг янги тизими жорий қилинган эди. Хусусан, авваллари субсидия олишга ариза 1 йилда бир марта берилган бўлса, эндиликда ҳар 4 ойда ариза топшириш имконияти яратилган. Хўш, янги тартиб бўйича жорий йилнинг биринчи мавсумида яъни 4 ойда қабул қилинган аризалар, жами ажратилган субсидиялар миқдори қанчани ташкил этди? Ўтган 4 ой давомида 249 минг 188 нафар фуқародан ариза қабул қилинган, – дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Акбар Ниғматов. – Саралаш жараёнларига кўра, 29 минг 485 нафар фуқарога ижобий субсидия хабарномалари тақдим этилди. Бугунги кун ҳолатига кўра, мазкур ижобий хабарнома олган фуқароларнинг 10 минг 507 нафари ўз уй-жойларига эга бўлди. Уларга субсидия хабарномалари бўйича жами 337 миллиард сўм субсидия тўлаб берилди. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2022 йилда 17 минг 293 нафар фуқарога 514 миллиард 500 миллион сўмлик уй-жойга субсидия тўлаб берилган бўлса, 2023-2024 йилда 30 минг нафар фуқарога 1 триллион 123 миллиард 200 миллион сўм тўлаб бериш прогноз қилинмоқда. Бу 2022 йилга нисбатан икки баробарга кўп. – Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқишда, уларни ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш тартиби мавжуд, – дейди Акбар Ниғматов. – Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги тегишли қарорига асосан, даромад чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 7 миллион 840 сўмни ташкил этадиган бўлса, Тошкент шаҳрида 9 миллион 16 минг сўмгача деб белгиланган. Ушбу категорияга илинган фуқаролар даромади юқори бўлмаган ўрта даромадли аҳоли сифатида қабул қилинади ва субсидия ажратишга мувофиқ деб топилади. Шуни ҳам айтиш жоизки, кўрсатилган нормадан ойлик маошингиз юқори ёки кам бўлса, аризангиз рад этилади. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги тегишли қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандига кўра, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилиши рад этилиши мумкин.

Яъни, тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда, тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда, илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад этилади. Яна бир маълумот, агар талабгор ипотека шартномаси бўйича шартнома мажбуриятларини, яъни тўловларни сурункали равишда бажармаслиги оқибатида ипотека шартномаси бекор қилинса, шартнома бўйича ундириладиган маблағлар, шу жумладан, ажратилган субсидиялар гаровдаги уй-жой сотилишидан тўлиқ равишда қайтарилади. 

Субсидияга ариза қабул қилишнинг иккинчи мавсумига 2023 йил 3 октябрдан старт берилган. Унга мувофиқ, бир кунда 29 мингдан ортиқ фуқаролардан ариза тушган. Умумий ҳисобда оладиган бўлсак, 14 минг 660 та субсидия хабарномаси ажратилиши назарда тутилган. Йил якунигача яна 30 минг фуқаро ҳаётида янги саҳифа очилади. Илгари фуқаролар томонидан субсидияга ариза топширилганда кўпинча уй ҳали битмаган бўлар эди ёки пудрат ташкилоти билан келишувга келинмасди.

Натижада, субсидиянинг муддати ўтиб кетар эди. Бу эса бошқа уй-жойи битган, шартнома қилган фуқароларнинг субсидия олишини чеклаб қўяётган эди. Эндиликда субсидия хабарномасини олган фуқаронинг пудратчи билан тузган муддати кечикса, субсидия хабарномаси 4 ойда куйиб кетади. Бироқ фуқаролар бир неча бор ариза топшириш имконига эга бўлади. Илгари субсидияга ариза топшириш бир йилда икки маротаба бўлган бўлса, энди бу чекланмаган миқдорга ўзгартирилди. Яъни, энди фуқароларнинг хабарномаси куйиб кетадиган бўлса, бундан хавотир олмаслиги керак. Уй битгунга қадар субсидияга ариза топшириб, хабарномани кўлга киритиш имконияти мавжуд. Бу ўзгаришларнинг асосий мақсади давлат бюджетидан субсидия ажратиш учун кўзда тутилган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилашдир. Тўғри, давлатимиз томонидан берилаётган бу имтиёздан фойдаланаётганлар талайгина. Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор.

Аксарият субсидия ажратилган юртдошларимиз, субсидияга сотиладиган ёки ажратилган маблағ уй олишга етмаётганини айтади. Мисол учун, пойтахтлик Б.К. 480 миллион сўм субсидия ажратилганини, аммо бу маблағга уй тополмаётганини билдирди. Мурожаатни ўрганиш мақсадида Сергели туманидаги “Prom-stroy” қурилиш фирмаси томонидан қурилган кўп қаватли турар-жой мажмуасида бўлиб, бу ерда 3 хонали уйларга нарх белгилашда масъуллар субсидия олган фуқаролар устидан очиқчасига "кулганига" гувоҳ бўлдик. Яъни субсидия асосида сотиладиган уйларнинг энг кичик ҳажмдагиси 53 квадрат метр этиб белгиланган. Уйларнинг ҳар квадрат метри 13 миллион сўмдан нархланган. Ҳисоб-китобларга кўра, уйнинг умумий баҳоси 702 миллиард сўмдан ошади. Уйлар “коробка” ҳолида топширилар экан. Бу, уйни таъмирлаш учун яна 300 миллион сўмга яқин маблағ керак деганидир. 

Кейинги манзил пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида “Ибн Сино строй” томонидан қурилган кўп қаватли уй бўлди. Ушбу янги қурилган уй 2023 йил топширилган. 2 хона 50 метр квадратдан иборат бўлиб, нархи 789 388 800 сўмни ташкил этар экан.

Тошкент шаҳридаги кўплаб қурилиш фирмаларидаги уй-жойлар нархини суриштирар эканмиз, уйларнинг ҳар квадрат метри 13 миллион ва ундан юқори сўмдан нархланганига гувоҳ бўлдик. У ҳам бўлса, “коробка” ҳолида топширилар экан. Аслида эҳтиёжманд, уй-жойга муҳтож киши максимал сумма (490 миллион)да субсидия олган тақдирда ҳам яна 300-400 миллион сўмдан ортиқ қўшимча маблағ қўша олишига имконияти етармикин? Шу миқдорда маблағи бор бўлган мижоз иккиламчи бозордан ҳам ўзига маъқул уйни сотиб олмасмиди? Яна бир қизиқ томони борки, негадир кўплаб қурилиш фирмалари аҳолига субсидия асосида уй-жой сотишни истамайди. Исмини сир тутишни сўраган қурилиш фирмаси раҳбарининг айтишича, субсидия асосида аҳолига уй-жой сотилганида, фирмадан 50-60 миллиондан ортиқ солиқ ушлаб қолинади. Бундан ташқари давлат томонидан ажратилган субсидия фирмага тушгунича вақт чўзилиб кетар, шу сабабли қурилиш фирмалар ипотека, субсидияга уй-жой сотишни истамас экан. Аслида, ушбу тизим аҳолининг эҳтиёжманд қисмини уй-жой билан таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган эмасми? Аммо кўриб турганингиздек, мақсад муддаога хизмат қилмаётгандек...

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсад мужассам экан, бу борада мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш, субсидия ажратилган фуқароларга ҳеч қандай тўсиқларсиз, қийинчиликларсиз уй-жой сотиб олиш имкониятини яратиш зарур. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажратилган субсидия уй олишга етадими?