Аждодлар хотирасига ҳурмат намунаси
Қашқадарё вилояти қатағон қурбонлари хотираси музейи қадимий Одина масжидида жой олган.
Одина масжиди 1386 йилда Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилган. 1868 йили Чор Россияси босқини даврида масжиднинг айвон қисми тўпга тутилиб, вайрон қилинган. Мустабид тузум даврида дастлаб омборхонага, 1938 йилдан қамоқхонага айлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган музей 11 бўлимдан иборат. Уларда Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилган. Музейда шунингдек, ёшлар клуби ҳамда кутубхона фаолият юритмоқда.
[gallery-4242]
Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА