
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” республика интеллектуал танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларни Ватанга садоқат ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, профессионал ходим сифатида шакллантиришда мазкур танлов муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-23515]
Танловда иштирокчи жамоалар Муҳаммад Али, Пиримқул Қодиров, Кайковус, халқ достонлари ва жадидлар мероси асосида тайёрланган саволларга жавоб бериб, ўз билимини синовдан ўтказди.
Якуний натижаларга кўра, Вилоят ИИБнинг “Лидерлар” жамоаси биринчи, ФВБнинг “Эверест” жамоаси иккинчи ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм “Чегара посбонлари” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва фаол иштирокчи жамоалар диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА