“Аждодлар изидан” интеллектуал танлови
Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейида вилоятдаги ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танловда 17 та жамоага буюк саркардаларимизнинг жанг санъати, жамият ва давлат миқёсида ҳаётлигида амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотлари тўғрисидаги 4 та китоби асосида савол-жавоблар ташкил этилди.

Мазкур интеллектуал танловда фавқулодда вазиятлар вилоят бошқармасининг “Жасорат” жамоаси аъзолари ўзларининг маънавий-мафкуравий дунёқарашларини ва иқтидорларини намойиш этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА