Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон дунёнинг 200га яқин мамлакатлари парламентарийларининг энг йирик мулоқот майдони — Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига мезбонлик қилади.

Марказий Осиё минтақасида илк марта ўтказилаётган мазкур халқаро тадбир мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида муҳрланиши муқаррар.

Ўрни келганда таъкидлаш лозим, мамлакатимизнинг Парламентлараро иттифоққа аъзолиги 2017 йилда, яъни Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга ўтган, изчил ислоҳотларни дадил бошлаган пайтда қайта тикланди. Ўтган қисқа давр ичида, жумладан, миллий парламентаризм ва барқарор ривожланиш соҳасида улкан тажриба тўпланди. Юртимизнинг қатор соҳаларда эришган ютуқлари йирик халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Чунончи, жаҳонда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар ва глобал иқтисодий инқирозга қарамасдан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорлик таъминланишидан ташқари Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ташқи сиёсий фаолият соҳасида ўзининг асосий принциплари, стратегик мақсад ва вазифаларига собит қолиб келмоқда.

Жаҳон парламентларининг энг нуфузли ташкилоти бўлмиш Парламентлараро иттифоқ ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирида 2000га яқин парламентлар раҳбарлари ва аъзолари, бошқа юқори мартабали меҳмонлар келиши ва фаол қатнашиши, ўз тажрибалари билан алмашиши кутилмоқда.

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказиладиган ассамблеянинг туркум йиғилишларида жаҳон мамлакатлари парламентлари делегациялари қатор йўналишларда муҳокамалар олиб борадилар. Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП ушбу Ассамблея доирасида ўтказиладиган туркум йиғилишларда дастурий мақсадларимизга ҳамоҳанг келувчи муҳим масалалар муҳокама қилинишини тўлақонли қўллаб-қувватлайди. Биз қатъий ишонч билан айта оламизки, кейинги саккиз йилда Ўзбекистон барча соҳа ва тармоқларда эришган ижобий тажрибасини жаҳон мамлакатлари билан ўртоқлаша оладиган даражага аллақачон кўтарилган. 

Хусусан, партиядошларимизнинг устувор мақсадлари ҳисобланмиш гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг таълим олиши, илм-фан билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ҳуқуқий асосни такомиллаштириш бўйича эришилган натижаларимиз билан қатъий равишда бўлиша оламиз.

Жумладан, хотин-қизлар таълими ва уларнинг илмий фаолиятини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши натижасида кейинги саккиз йилда олима опа-сингилларимиз улуши сезиларли даражада кўпайди. Ҳозирги вақтда 6 минг 200 дан ортиқ хотин-қизлар илмий фаолият билан шуғулланаётган бўлиб, илмий ишланмаларнинг 25 фоизи олима аёлларимиз томонидан яратилмоқда. Олий таълимдан кейинги босқичдаги стажёр-тадқиқотчилар ва докторантурада таҳсил олаётган тадқиқотчиларнинг деярли 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Республикамизда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш мақсадида “Олима аёллар” танлови ўтказиб келинмоқда. Биргина 2024 йилда ушбу танлов доирасида 17 та фан йўналишлари бўйича 68 та лойиҳа молиялаштирилди. Бундан ташқари, юртимиздаги 203 та олийгоҳ талабаларининг 52 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этаётган бўлиб, ўтган йилнинг ўзида магистратурада ўқиётган 15 мингга яқин хотин-қизларга 100 миллиард сўмга яқин контракт пули тўлаб берилди. Умуман олганда, бугунги кунга келиб олима аёллар Ўзбекистоннинг бебаҳо бойлигига айланиб улгурган. Улар нафақат илмий потенциални кучайтиради, балки минглаб ёшларни фан билан шуғулланишга илҳомлантиради ҳамда илмий янгиликлар, ихтиро ва инновацияларнинг кўпайишига сабаб бўлади. 

Эътиборлиси, бутун жамиятда аёллар таълимига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Хотин-қизлар таълимини ривожлантириш, уларни академик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мамлакат илмий ва иқтисодий салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беришини жамият аллақачон тушуниб етди. 

Хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш натижасида фан ва иқтисодиёт билан интеграциясини кенгайтириш, тадқиқотлар сифатини кескин яхшилаш ва иқтисодий ўсишга эришиш мумкинлиги нуфузли McKinsey консалтинг компанияси тадқиқотлари натижасида ҳам яққол намоён бўлди. Тадқиқот натижасига кўра, аёлларни фан ва технологияларга кенг жалб қилиш орқали уларнинг глобал иқтисодиётдаги ролини кучайтириш ва халқаро ЯИМни 25 триллион долларга ошириш мумкин. 

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бу борадаги позицияси аниқ ва қатъий: биз бундан буён ҳам аёлларнинг илмий фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, айниқса, юқори технологик соҳалар — IT, биоинженерия, тиббиёт, кимё йўналишларида хотин-қизларнинг фаолияти муносиб рағбатлантирилиши Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.

Хулоса қилиб айтганда, биз Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари ўтказиладиган нуфузли халқаро тадбирда Парламентлараро Иттифоқ аъзолари томонидан гендер тенгликни таъминлаш ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида партиямиз ғояларига ҳамоҳанг муҳим ташаббус ва ечимлар илгари сурилишига ишонамиз. 

Робахон МАХМУДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар ва ёшларни рағбатлантириш бўйича ижобий тажрибалар алмашинадиган муҳим майдон