ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда аҳолининг бандлик даражасини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш, айниқса хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тизимли олиб борилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудида жойлашган Тахтакўпир туманида ҳам бу борада қатор янги лойиҳалар бажариляпти.  

[gallery-24200]

Туманда шу йилнинг биринчи ярмида меҳнат ярмаркалари ва “маҳалла еттилиги” ташаббуслари самараси ўлароқ 600 нафардан зиёд опа-сингилларимиз  доимий иш жойига эга бўлди. Мисол учун, “Қора ой” овул фуқаролар йиғинида фойдаланишга топширилган янги текстиль корхонасида ҳозирда 50 нафарга яқин аёл бандлиги таъминланган.  

Маҳаллий хомашёдан юқори сифатли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхонада иш суръати қизғин. Корхона маҳсулотлар бугунги кунда Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилиняпти.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар бандлигини таъминлаш – устувор мақсад