Ҳайит байрамининг ўзига хос шукуҳи
Бухоро вилояти Пешку туманида саховатпеша тадбиркорлар томонидан 945 та эҳтиёжманд оилага байрам туҳфаси улашилди.
Бухоро вилояти Пешку туманида саховатпеша тадбиркорлар томонидан 945 та эҳтиёжманд оилага байрам туҳфаси улашилди.
Қурбон ҳайити байрамида саховатпеша инсонлар ўз имкониятидан келиб чиқиб эҳтиёжманд, оғир хасталикка чалинган ва ногирон фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак берди.
Дейча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи саховатли тадбиркор Ойбек Намозов томонидан 400 та эҳтиёжманд оилага 1 қопдан ун (25 кг) ва 350 та оилага 2 килодан гўшт тарқатиб жами 750 та оилага қувонч улашди. Тадбиркор Шерзод Болтев томонидан 100 та хонадонга, Вохид Жабборов эса 50 та хонадонга 2 килодан гўшт маҳсулотлари тарқатилди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган гўшт маҳсулотлари шакллантирилган рўйхатга асосан, марказлашган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига етказиб берилди. Бундан ташқари, юртимизда кенг нишонланаётган Қурбон ҳайити муносабати билан Пешку тумани ҳокими Амрилло Назаровнинг ташаббусига кўра, туман ҳокимлигида 3 бош жонлиқ сўйилиб қурбонлик қилинди. Туман бош имом хатиби Носир Жумаев томонидан Қуръон тиловат қилинди. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқларнинг гўшти туманда яшовчи эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига тарқатилди.
