Автомобилсиз бир кун! экоакцияси ташкил этилди
Акция доирасида Корхона ходимларидан хусусий автомобиллардан фойдаланмаслик, заводга пиёда ёки велосипедда бориш таклиф қилинганди. Корхона жамоаси “Автообилсиз бир кун” экологик ташаббусини қўллаб-қувватлашди.
Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари учун "Автомобилсиз бир кун" экоакцияси булиб утди.
Акция доирасида Корхона ходимларидан хусусий автомобиллардан фойдаланмаслик, заводга пиёда ёки велосипедда бориш таклиф қилинганди. Корхона жамоаси “Автообилсиз бир кун” экологик ташаббусини қўллаб-қувватлашди.



Корхона Бош муҳандиси Бахтиёр Мустафоев бошлигида экологик акцияга старт берилди. Ходимлар ишга велосипедда, баъзилари эса, ҳатто, пиёда келишди.
Экологик акциянинг асосий мақсади автоуловлардан чиқадиган турли чиқинди газлар орқали ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам бериш, пиёда юриш ва велосипед ҳайдашни оммалаштиришдан иборат.