Икки ҳафтадан буён юртимизда ҳукм сураётган аномал совуқ ҳамда ёққан қалин қор оқибатида Андижон вилоятидаги барча автомобиль йўлларида музламалар юзага келган.

Қор ёққан дастлабки кундан бошлаб Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан махсус штаблар, йўлларни тезкор тозалаш бригадалари ташкил этилди. Автомобиль йўлларини қордан тозалаш, юзага келган носозлик ва музламаларни бартараф этиш бўйича зарур барча ишлар амалга оширилди.

[gallery-10367]

Андижон шаҳрининг марказий кўчалари, туман ва шаҳар марказларига олиб борувчи асосий йўлларнинг салмоқли қисми қордан тозаланиб, музламаслиги учун йўлларга қум ҳамда туз аралашмалари сепилди, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилди. Совуқ, қорли ана шу кунлар давомида ҳудудий бўлимлар ходимларидан таркиб топган 500 нафардан ортиқ йўлсозлар тиним билмай меҳнат қилмоқда. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини обод қилиш, қор ва музлардан тозалаш учун 20 дан ортиқ махсус техника воситалари жалб этилган.

Олиб борилаётган ишлар натижасида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда. Автомобиль йўлларини муз қолдиқларидан тозалаш борасидаги ишлар давом этмоқда. Бугунги кун қаҳрамонига айланган йўлсозлар самарали ишлаши учун зарур иш қуроллари билан таъминланмоқда, вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан тушлик учун иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Айни кунда автомобиль йўлларини қор ва муз қолдиқларидан тозалаш ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда, йўллардаги носозликлар бартараф этилмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль йўллари муз қолдиқларидан тозаланмоқда