Автомобиль йўлидаги носозликлар бартараф этилади
Асака тумани марказидаги Умид кўчасида канализация тармоғи янгилангандан сўнг автомобиль йўлида носозликлар юзага келган эди. Мазкур кўчада қурилиш ишлари бошланди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиши аввалида Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.
Вилоят раҳбари томонидан тегишли мутасаддиларга қурилиш ишини сифатли бажариш бўйича кўрсатма ва таклифлар берилди.
Шу жойнинг ўзида 10 дона автосамосвал автотранспорти келтирилиб, ЙХХББ томонидан рўйхатдан ўтказилди ҳамда давлат рақамлари олинган ҳолатда Автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимидаги туман унитар корхоналарига топширилди.
[gallery-2504]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА