Автомашинани маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи
Транспорт воситасини маст ҳолатда ҳамда суғуртасиз бошқарган ҳайдовчидан БҲМнинг 40 бараварида жарима ундирилди.
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 29 ноябрдаги қарорига асосан қарздор И.П. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисми, 135-1351-моддаси, 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Ундан давлат фойдасига БҲМнинг 40 баравари миқдорида 9 миллион 800 минг сўм жарима ундириш белгиланди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга бу борада барча ҳуқуқ мажбуриятлари тушунтирилиб, ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган.
Қарздор фуқаро томонидан тақдим қилинган тўлов паттага асосан давлат фойдасига 9 миллион 800 минг сўм жарима тўлиқ ундирилди.
Марғуба Aмонова
Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент шаҳар бошқармаси
катта инспектори