2025 йилнинг август ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик ўртача даражада пасайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг автомобиль бозори динамикаси бўйича янгиланган таҳлилида қайд этилган.

Енгил автомобиллар савдоси 90 минг донадан иборат бўлиб, июль ойига нисбатан 9,5 фоизга камайган. Энг катта пасайиш Тошкент, шунингдек, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Андижон вилоятларида автомобиль савдоси ўсиш суръатлари кузатилди.

Шунингдек, янги енгил автомобиллар сегментида фаолиятнинг бироз камайиши кузатилди – сотувлар 2 фоизга пасайиб, 37,6 минг дона автомобилни ташкил этди. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар устувор ўринни сақлаб қолди – уларнинг сотув ҳажми 32,6 минг донани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга камайди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларнинг сотуви 4,9 минг донани ташкил этди. Бу эса июль ойи кўрсаткичидан 9,4 фоизга кам.

Август ойида иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 52,7 минг донани ташкил этди. Бу, олдинги ойга нисбатан 14,3 фоизга кам.

Иккиламчи бозорда 2,7 мингта электромобиль сотилди. Бу июль ойи кўрсаткичидан атиги 0,6 фоизга юқори. Шу билан бирга, йиллик ҳисобда ўсиш 4,6 баробар дея, қайд этилди.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Август ойида иккиламчи бозорда 2,7 мингта электромобиль сотилди