Ноиба Ҳуснитдиновна КАРАМАТОВА мустақил изланувчи Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақола аудиторлик далилларни тўплашда усул ва амалларни қўллаш масалаларига бағишланган бўлиб, унда далиллар тўплашда усул ва амаллардан фойдаланишнинг долзарблиги, мазкур жараёнда қўлланиладиган усул ва амаллар тавсифи, аудиторлик далилларни тўплашда қўлланиладиган таҳлилий амаллар, аудиторнинг мантиқий ёндашувлари асосида далил тўплаш усуллари, аудиторлик далилларни тўплаш амалларининг фарқли жиҳатлари ва далилларни тўплаш амалларини бажариш тартиби муаллиф изланишлари асосида баён этилган. Шунингдек, далилларни тўплашда усул ва амалларни қўллаш бўйича ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар тадқиқ этилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар шакллантирилган.
Таянч сўзлар: аудиторлик текшируви, аудиторлик далиллар, далилларни тўплаш усул ва амаллари, инвентаризация, таҳлилий амаллар, назорат тестлари, назорат воситалари, сўров, мантиқий ёндашув, сканерлаш, баҳолаш, калькуляция, статистик таҳлил, гепотеза ва прогнозлаштириш, тестлаш ёки анкета саволномаларини ўтказиш, муқобил баланс тузиш.