Жорий йилнинг апрель-май ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагоглари малака тест синовларидан ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра,   10 минг 504 нафар педагог олий тоифа, 23 минг 208 нафар педагог биринчи тоифа ҳамда 27 минг 805 нафар педагог иккинчи тоифа учун етарли балл тўплаб, ижобий натижалар қайд этди. Шунингдек, 6 минг 603 нафар педагог мутахассис лавозимини сақлаб қолди. Умумий ҳисобда 73 мингдан зиёд педагог ижобий натижа кўрсатишга муваффақ бўлган.

Аттестация натижаларига кўра, педагогларнинг шахсий кабинетларига QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат юборилади. Шунингдек, педагогларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурларига юборилади.

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида умумий ҳисобда 4  минг 880 нафар педагог иштирок этди. Синов жараёнларида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса кузатилмади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аттестацияда 73 мингдан зиёд педагог ижобий натижа кўрсатди