Қарор ва ижро

Тошкент шаҳридаги "Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетининг филиали тўрт йилдан буён фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги “Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган мазкур олийгоҳда 300 нафардан зиёд талаба жаҳон таълим стандартлари асосида таҳсил олади.

ЎзА мухбирининг Тошкент шаҳридаги "Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетининг филиали ижрочи директори Шавкат АБДУКАМИЛОВ билан суҳбатимиз ушбу олийгоҳдаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар, таълим ва тарбия жараёнлари хусусида бўлди.

– Аввало, Тошкент шаҳридаги "Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетининг филиалини очишнинг асосий сабаблари ҳақида тўхталсам, – деди Ш.Абдукамилов. – 2017 йил декабрь ойида Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди. Ушбу келишувга мувофиқ, томонлар ўртасида илк маротаба ядровий қурилмаларни қуриш ва фойдаланишда ҳамкорлик қилиш йўналишлари белгиланган эди. Шундан сўнг, 2018 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш тўғрисидаги битим имзоланди ва унга кўра ҳар бири 1200 мегаватт қувватга эга “ВВЭР” типидаги иккита энергоблокка эга атом электр станциясини қуриш режалаштирилган. Юқоридаги ҳужжатлар икки давлат ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини яратади.

Атом электр станцияларини қуришда ва улардан фойдаланишда энг замонавий ва илғор технологиялардан фойдаланилади. Шунинг учун чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар зарур. Муаммоларнинг мураккаблиги ва уларни комплекс ва тизимли ҳал этиш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда, атом саноатига Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини таъминлашга қодир ёш илмий ва муҳандис кадрларини тайёрлаш учун Тошкент шаҳрида “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

– Демак, юртимизда атом энергетикаси соҳасини ривожлантиришда ушбу даргоҳ салоҳиятли кадрларни етказиб беради. Айтингчи, филиалнинг мамлакатимиздаги бошқа олий ўқув юртларидан фарқи нимада ва бу ерда қайси мутахассислар тайёрланади?

– Тўғри таъкидладингиз, филиалимизда салоҳиятли кадрларни тайёрлаш учун зарур қулайликлар яратилган ва бу ерда талабаларга ўз касбининг билимдони ва кўп йиллик педагогик тажрибага эга бўлган маҳаллий ва россиялик ўқитувчилар таълим беради.

Ҳар бир олий даргоҳнинг тартиб-тамойили ва талаблари бўлади. Шу каби бизнинг филиалда ҳам ўқув жараёнлари бироз мураккаброқ. Эътибор берган бўлсангиз, университет “Миллий тадқиқот” мақомига эга. Бу ерда талабаларга математика ва физика фанларининг бўлимлари чуқурроқ ўргатилади ва натижада битирувчилар муҳандислик соҳаларидан ташқари илм-фан соҳасида ҳам ишлай олади. Бундан ташқари, филиалда ўқув жараёни тўлиқ Москва шаҳридаги бош университет ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилган. Олий даргоҳда таълим сифатига катта эътибор берилади. "ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети халқаро рейтингларда ТОП-500ликка киритилгани ҳам айнан сифат билан боғлиқдир.

Филиалда талабаларимиз ҳозирча бакалавриатнинг “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, "Ядро физикаси ва технологиялари”, “Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси” ва “Электр энергетикаси ва электротехника” йўналишлари бўйича таҳсил олмоқда.

– Бу ерда ўқишга қабул қилиш жараёнлари қандай? Таълим фақат давлат гранти асосида бериладими?

– Даргоҳимизда талабалар физика, математика ва рус тили фанларидан кириш имтиҳонлари натижаларига кўра сараланади. Имтиҳонлар ёзма шаклда Россиянинг ягона давлат имтиҳонлари саволлари асосида ўтказилади. Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари ёзнинг июль ойида ўтказилади. Энг кўп балл тўплаган 100 нафар абитуриент ўқишга қабул қилиниб, давлат гранти асосида бепул таълим олади. Барча талабалар ўқишни битирганидан сўнг иш билан таъминланади. Филиал биринчи талабаларни 2019 йилнинг сентябрь ойида қабул қилган ва 2022/2023 ўқув йилида биринчи бакалаврлар ўқишни битириши кутилмоқда.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, 2023 йилда филиалда мавжуд бакалавриат йўналишлари бўйича магистрлик дастурларини очилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетининг филиали ядро физикаси ва технологиясининг энг муҳим илмий, технологик ва ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга, шунингдек, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришга қодир бўлган халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлайди. Талабалар халқаро таълим дастурлари, халқаро танловлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг энергетика объектлари ва етакчи тадқиқот институтларида амалиёт ўтайди.

– Ўқитувчилар ва талабаларга яратилган шароитлар ҳақида ҳам тўхталсангиз.

– Филиалнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳудудида барпо этилганида ҳам ўзига хос маъно бор. Чунки талабалар бу ерда таълим олиб, амалиётни Ядро физикаси институтида ўташи ҳар жиҳатдан қулайдир. Олий даргоҳда талабаларнинг ўқиши ва яшаши учун халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий ўқув биноси қурилган ва у энг сўнгги лаборатория ва ўқув анжомлари билан жиҳозланган.

Кутубхона фонди бой, барча фанлар бўйича етарли адабиётлар ҳамда бадиий китоблар билан тўлдирилган. Шунингдек, кутубхона Москвадаги бош университет ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон базасига уланган. Талабалар ўзига зарур китобларни айнан шу манбалардан олиши мумкин.

Филиалдан бор йўғи 700 метр узоқликда талабалар учун ётоқхона мажмуи ҳам бунёд этилган. У 200 ўринли талабалар ётоқхонаси, ўқитувчилар учун 63 хонадондан иборат кўп қаватли турар жой бинолари, спортзал ва ошхонадан иборат.

– Жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Сочида “Атом баҳори: Барқарор келажак яратиш” шиори остида “Атомэкспо-2022” халқаро форуми ўтказилди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Ушбу нуфузли тадбирда иштирок этишнинг фойдали жиҳатлари нималарда акс этди?

– Сочида ўтказилган мазкур форум дунёнинг кўплаб давлатлари соҳа вакиллари учун ўзаро мулоқот ва алоқаларни ўрнатишда муҳим ҳисобланади. Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон делегациясига ҳам ядро технологиялари янгиликлари билан танишиш ва атом энергетикасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Форумда Ўзбекистон номидан Энергетика вазирлиги, “Ўзатом” агентлиги, ЎзФА Ядро физикаси институти, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳридаги “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетининг филиалидан вакиллар, жумладан, талабаларимиз ҳам иштирок этди.

Форумда 65 та хориж давлатидан 3344 нафар делегат, жумладан, жаҳон атом саноатининг энг йирик компаниялари, давлат идоралари, халқаро ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, етакчи экспертлар қатнашди. Бу ўзбекистонлик соҳа вакиллари учун катта майдон ва ҳар томонлама қулай фурсатдир.

Форумнинг асосий мавзуси глобал атом энергетикасининг қайта тикланиши билан боғлиқ бўлди. Мен олий даргоҳ раҳбари сифатида “Университет кампусларининг жорий моделлари: бугунги куннинг муаммолари” номли тақдимотда филиал талабалари кампуси ҳақида чиқиш қилдим. Хорижий ҳамкасблар филиалда талабалар учун яратилган шароитларга юқори баҳо бердилар ва келажакда бир қатор халқаро конференциялар, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Форумнинг иккинчи кунида “Экспортни ривожлантириш мақсадида Россиянинг йирик компаниялари IT-интеграторларининг синергияси долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида маъруза қилдим. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг 15 та илғор олий ўқув юртининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Лекин уларнинг ҳеч бирида IT-таълим йўналишлари очилмаган. Маърузамда ушбу масалани бош олий ўқув юртлари билан биргаликда кўриб чиқиш кераклиги юзасидан таклиф билдирдим. Ушбу таклиф давра суҳбатида иштирок этаётган экспертлар томонидан ижобий қабул қилинди.

Шунингдек, форум доирасида “Росатом” корпоратив академияси ва “Русатом – Халқаро тармоқ” кўмагида ёшлар дастури ҳам ташкил этилди. Унда филиалимиз вакиллари қатнашди. Дастур тоза энергия ва технология кун тартибини илгари сурадиган халқаро ёшлар ҳамжамиятини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атом энергетикасини ривожлантириш учун мамлакатимизда маҳаллий кадрлар тайёрланмоқда