29 январь куни Брюссель EU Today матбуот-клубида Беларусь, Туркия ва Ўзбекистонда атом электр станциялари қурилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистонда АЭС қурилишига катта эътибор қаратилди.

2020 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ҳукумати томонидан халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси” қабул қилинди. Унда қуйидаги рақамлар келтирилган: 2030 йилга бориб республикамизда электр энергия истеъмоли 120,8 миллиард кВт*соат (ўсиш 2018 йилдагидан 1,9 марта кўп) ни ташкил этади. Агарда яқин йилларда қувватлар кескин оширилмаса, мамлакат жиддий равишда электр энергия танқислигига учраши мумкин. Шу боис, концепцияда 2030 йилга бориб мамлакат энергия қувватларини 12,9 ГВт дан 29,3 ГВт гача, электр энергия ишлаб чиқаришни 63,6 миллиард кВт*соатдан 120,8 миллиард кВт*соатга ошириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонуни билан Ўзбекистон Республикаси атмосферага ис гази чиқиндиларини камайтириш бўйича 2020 йилдан бошлаб чора-тадбирлар кўриш мажбуриятларини ўз зиммасига олди. Шу муносабат билан Концепцияда “яшил” технологиялар: қуёш, шамол, гидро ва атомдан фойдаланган ҳолда, янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Айтиш жоизки, Ўзбекистон қуёш ва шамол генерацияларини “ноль”дан бошлаб қуришни режалаштирган, чунки бугунги кунда республикамизда қуёш ва шамол энергияси асосида ишлайдиган биронта ҳам саноат электр станцияси мавжуд эмас. 2030 йилда умумий энергия балансида қуёш энергиясининг улуши 17,3 фоиз, шамол энергияси – 10,4 фоиз, гидроэнергетика – 13,1 фоиз, атом энергетикаси – 8,3 фоиз ва иссиқлиқ энергетикаси – 50,9 фоизни ташкил этиши кўзда тутилган.

– Атом электр станцияларини ХХР (Хитой Халқ Республикаси)да бўлгани каби яшил энергетика тоифасига киритиш лозим, чунки атом энергертикасида “углерод изи” йўқ. Дунё ва Ўзбекистоннинг бўлажак энергетиклари - бу қайта тикланувчи энергия ва атом электр станцияларидир, – деб ҳисоблайди Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Аллаев.

2019 йилда «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази бу мавзуда ижтимоий тадқиқот ўтказди. Унинг натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи (69,5 фоиз) атом энергетикаси ҳақида етарлича маълумотга эга. Айни дамда, сўров иштирокчилари электр энергетикасига бўлган эҳтиёжни таъминлаш ва газ сингари табиий ресурсларни тежаш учун тинч атомдан фойдаланишнинг муҳимлигини қайд этган.

Шундай қилиб, сўров Ўзбекистон фуқароларининг илк атом электр станциясини қуриш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлашларини кўрсатди. 85,6 фоиз сўров қатнашчилари АЭС фаолиятини қўллаб-қувватлашини билдирган. Ҳар иккинчи сўров иштирокчиси (55,7 фоиз) АЭС қурилиши ёки электр станциянинг ўзида ишлаш истагини билдирган. Бу истак, айниқса, ёшлар орасида кўпроқ сезилади (71,6 фоиз).

АЭС қурилиши бўйича шерик танлаш ўз-ўзидан ёки сиёсий қарор эмас эди. Бу борадаги қарор республикамизнинг иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди. Ўзбекистон қатор мамлакатларнинг атом энергетикасидаги имкониятларини ўрганиб, илк АЭС қурилиши учун Россия компаниясини танлади.

Бугунги кунда “Росатом” давлат корпорацияси атом станцияларини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Уларнинг барчаси замонавий халқаро талаблар ва Халқаро атом энергияси агентлигининг тавсияларига жавоб беради. «Росатом» томонидан таклиф этилаётган қурилмалар энг замонавий ВВЭР-1200 реактор технологияларининг 3+ авлоди бўлиб, улар ишончлилиги бўйича халқаро талаблар ва хавфсизлик бўйича энг янги стандартларга мос келади.

Айниқса, муҳим нарса шуки, «Росатом» нафақат энг замонавий технологияларни, балки вақт синовидан ўтган, Россияда текширувлардан ўтган ва синалган технологияларни ҳам таклиф этмоқда. 2017 ва 2019 йилларда 1-чи ва 2-чи «Нововоронеж АЭС-2» энергоблоки, 2018 ва 2020 йилларда 1-чи ва 2-чи «Ленинград АЭС-2 энергоблоклари ишга туширилди. 2020 йилда «Беларусь АЭС»нинг 1-блоки тажриба-саноат эксплуатацияси бошланди. Ўзбекистон Россия ва бошқа хорижий мамлакатларда ўз ишончлилигини кўрсатган технологиядан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистон Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

Кадрларни тайёрлаш нафақат бўлажак АЭС эҳтиёжлари учун, балки АЭС қурилиши ва эксплуатациясига алоқадор бўлган барча вазирлик ва идоралар, ташкилотлар (экологлар, метрологлар, қурувчилар, олимлар, ўқитувчилар, назорат органлари мутахассислари, давлат органлари мутахассислари) учун ҳам амалга оширилади.

Ўзбек талабалари «Москва муҳандислик-физика институти»нинг Миллий тадқиқот ядро университети (ММФИ МТЯУ)да таҳсил олиши билан бир қаторда Тошкентда атом тармоғи учун кадрларни тайёрлаш мақсадида ММФИ МТЯУ нинг филиали ҳам очилди. Бундан ташқари, республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларида ҳам мутахассислар тайёрланмоқда. Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети шулар жумласидандир. Қайд этиш жоизки, ўзбек мутахассислари 2021 йилдан бошлаб Корея Республикаси ҳамда Венгрияга таълим олиш учун юборилади.

Маълумки, кўп давлатлар атом энергетикасини иқлим ўзгариши ва энергия танқислигини ҳал қилишда мамлакатларга ёрдам бериш учун кенг асосдаги асосий технология сифатида танлаган. Янги энергоблоклар қурилиши Хитой, Ҳиндистон, Миср, БАА, Бангладеш ва бошқа кўплаб мамлакатларда амалга оширилмоқда. Шу боис, АЭС қуришни режалаштирган Ўзбекистон бу танловида ягона давлат эмас.

Келажакда атом энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинадиган энергия малакатимизнинг ҳар бир истеъмолчисини барқарор, ишончли, экологик жиҳатдан тоза ва нисбатан арзон электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атом энергетикаси энергия танқислиги ва бошқа муаммоларнинг ечимидир