Астероиднинг сайёрамиз билан тўқнашиш эҳтимоли борми?
Анчадан буён “1998 OR2” рақамли астероид Ер билан тўқнашиши мумкинми ёки йўқ, деган ташвишли савол мутахассисларни ҳам инсониятни ҳам қийнаб келмоқда.
Анчадан буён “1998 OR2” рақамли астероид Ер билан тўқнашиши мумкинми ёки йўқ, деган ташвишли савол мутахассисларни ҳам инсониятни ҳам қийнаб келмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, 29 апрель куни Она заминимиздан оз эмас, кўп эмас, 6,3 миллион километр масофадан 1998 OR2 астероид (52768)и учиб ўтиши тахмин қилиняпти.
Март ойида “Virtual Telescope” лойиҳаси астрономлари мазкур фазовий жисм тасвирларини чоп этиб, 1998 OR2 астероид (52768)и 2020 йил апрелда Ерга “яқинлашиб”, 6 миллион километр наридан ўтиб кетишини айтганди.
Олимларнинг ҳисоблашича, астероиднинг диаметри 1,8-4,1 километр атрофида. Жисмнинг сайёрамизга энг яқинлашган пайти 29 апрель Тошкент вақти билан соат 12:56 га тўғри келади. ТАСС ахборот агентлиги берган хабарга кўра, 6,3 миллион километр Ердан сайёрамизнинг табиий йўлдоши – Ойгача бўлган масофадан қарийб 16 марта узоқдир.