АСКУЭ тизими қайта ишга туширилади
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилади.
Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши орқали қарздорлик туфайли хонадонларда электр энергияси таъминотида узилишлар олди олинади. Яъни истеъмолчилар фойдаланилган электр энергияси учун тўлов тизимлари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари учун имконият яратилади.
Қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ кунларда истеъмолчиларнинг электр энергияси учун қарздорлиги бўйича тармоқдан узиш вақтинча тўхтатилган эди.
ЎзА