Аскарлик эр йигит ҳаётида унутилмас из қолдиради.

 Ана шу муддатда бутун бир вазирлик ҳарбий қисмлари миқёсида энг илғор, деб топилишинг икки карра кўпроқ ёдингга муҳрланади. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Энг илғор мутахассис» танловининг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнаша туриб, беихтиёр хаёлдан шу каби фикрлар ўтди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар Мудофаа вазирлигининг аралаш таркибдаги бригадалари муддатли ҳарбий хизматчилари ўртасида уч йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловнинг нуфузи йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва «Чирчиқ» умумқўшин полигонида танлов иштирокчилари «Энг илғор алоқа мутахассиси», «Энг илғор тўп ҳисоби», «Энг илғор миномёт ҳисоби», «Энг илғор орудия ҳисоби», «Энг илғор нишонга олувчи (танк, БТР, БМП нишонга олувчилари)», «Энг илғор механик-ҳайдовчи (танк, БТР, БМП механик-ҳайдовчилари)», «Энг илғор мутахассис сапёр», «Энг илғор муҳандислик разведка дозори», «Энг илғор КЗРК мутахассиси», «Энг илғор ЗУ-23-2 ҳисоби», «Энг илғор радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза мутахассиси», «Энг илғор радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳисоби» каби йўналишларда ўзаро беллашди.

Марказий ҳарбий округнинг «Сазағон» дала-ўқув майдонида эса «Энг илғор мерган», «Энг илғор ўқчи», «Энг илғор пулемётчи ПКМ», «Энг илғор пулемётчи РПК», «Энг илғор гранатамётчи», «Энг илғор АГС ҳисоби», «Энг илғор СПГ-9 ҳисоби» номинациялари бўйича баҳслар ўтказилди. Марказий ҳамда Тошкент ҳарбий оркугларида аралаш таркибдаги бригадалар бўлмагани боис, ушбу танловда Шарқий, Шимоли-ғарбий округларидан биттадан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий оркугидан иккита жамоа қатнашди.

Танлов назарий ва амалий шартларни ўз ичига олди. Амалий қисмда аскарлар отиш, жисмоний, махсус ва техник тайёргарлик ҳамда жанговар машиналарни ҳайдаш, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш бўйича меъёрларини бажарди.

Ўзига хос рекордлар

Назарий синовларда иштирокчилар тактик, отиш, маънавий-маърифий тайёргарлик ва Умумҳарбий низомлар асосида тайёрланган билет саволларига 30 дақиқа ичида ёзма равишда жавоб берди. Вазифани белгиланган вақтдан 10 дақиқа аввалроқ якунлаган ҳарбий хизматчилар танлов низомига кўра, қўшимча 5 баллга эга бўлди. Ушбу рекорд муваффақиятига Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмдан «Энг илғор радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳисоби» йўналиши иштирокчиси оддий аскар Оғабек Сапаев муаллифлик қилди.

Қувонарлиси, бу галги танловда яна қатор рекордлар қайд этилди ва аввалги рекордлар янгиланди. Жумладан, жисмоний тайёргарлик бўйича меъёрларни аъло даражада бажариб, қўшимча бонус балларга эга бўлган юрт посбонлари кўпчиликнинг ҳайратига сабабчи бўлди. Хусусан, 100 метрга югуриш меъёрини 11,9 дақиқада бажарган БТР механик-ҳайдовчиси оддий аскар Мурод Ботиров (ЖҒМҲО) ўз натижаси билан ўтган йилги рекордни (12,8 дақиқа) янгилади (аввалги максимал натижа ҳам мазкур округ вакилига насиб этган). Турникда 36 марта тортилган оддий аскар Облоберди Ёқубжонов эса Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза мутахассиси сифатида хизмат қилади. Шу вақтга қадар мазкур танловдаги энг юқори натижа 29 та эди.

Уч километрга югуриш бўйича финиш чизиғидан илгари 11 минуту 13 сонияда ўтган ғолибдан бу йил бир эмас, бир нечта аскарлар ўзиб кетди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм БТР механик-ҳайдовчиси оддий аскар Шаҳзодбек Зуфаров маррага 11 минуту 6 сонияда етиб келди. Худди шу натижани оддий аскар Тоҳир Боймирзаев (ШҲО) ҳам қайд этди. Отиш тайёргарлиги баҳсларида «Энг илғор радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳисоби» йўналиши иштирокчиси оддий аскар Суннатилла Қурбонов (ЖҒМҲО) назорат ва ўқув отиш машқларидан жами 2670 балл йиғиб, рекорд ўрнатди.

Шу вақтга қадар танловнинг артиллерия ҳисоби йўналишида рекордчилар кашф этилмаган эди. Бу гал Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмнинг миномёт ҳисоби артиллерия йўлагидан барча топшириқларни бор-йўғи 13 дақиқада бажариб ўтди ва ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. «Энг илғор орудия ҳисоби» йўналиши бўйича Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм жамоаси 122 миллиметрли Б-30 гаубицасидан белгиланган нишонни даслабки уриниш – илк отишдаёқ яксон қилди. Ушбу натижа учун атиги 16 дақиқаю 2 сония кифоя қилди.

Нималарга эришилди?

Мудофаа вазирлиги Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси катта инспектори подполковник Ибрат Машариповнинг таъкидлашича, ушбу беллашувни  ўтказиш орқали муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан 23 та мутахассислик бўйича захира кадрларни саралашга эришилди. Қолаверса, аскарий бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини яна бир поғона кўтаришга имконият яратилди.

– «Энг илғор минамёт ҳисоби» йўналишида ғалаба қозонишимизга кўзимиз етган бўлса-да, рекорд ўрнатамиз деб ўйламаган эдик, – дейди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиси Султонбек Сафаров. – Бу олти ойдан буён тинимсиз тайёргарлик кўрганимиз, командир ва сержантларнинг бевосита кўмаги самарасидир. Ушбу муваффақиятим келгусида Қуролли Кучлар академиясига ўқишга кириб, етук офицер бўлишимда муҳим замин ҳозирлайди.

Ғалаба кимларга насиб этди?

Мусобақада аскарлар ўз мутахассислигига кўра, жанговар машиналарни 4-6 километрга ҳайдаб, танк, БТР ва БМПдан синов машқларини бажарди. Унда Муҳиддин Сатимбоев (ЖҒМҲО) «Энг илғор танк нишонга олувчиси», Улуғбек Жовлиев (ЖҒМҲО) «Энг илғор БТР нишонга олувчиси», Жавоҳир Ражаббоев (ЖҒМҲО) «Энг илғор БМП нишонга олувчиси» номинацияларида 1-ўринни эгаллади. Оддий аскар Илҳомжон Омонов (ЖҒМҲО) «Энг илғор танк механик-ҳайдовчиси», Жўрабек Мусаев (ШҲО) «Энг илғор БТР механик-ҳайдовчиси», Умрбек Тўрақулов (ЖҒМҲО) «Энг илғор БМП механик-ҳайдовчиси» номинацияларининг мутлоқ ғолиби бўлди.

«Энг илғор муҳандислик разведка дозори» йўналишида Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм аскарларига тенг келадигани топилмади. «Энг илғор ЗУ-23-2 ҳисоби» номинациясида Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм мутахассислари энг кучли эканини яна бир карра исботлади. Оддий аскар Шамшод Шукуруллаев (ЖҒМҲО) «Энг илғор мутахассис сапёр», яна шу округ аскари Фирдавс Нарзуллаев «Энг илғор КЗРК мутахассиси» деб топилди.

Оддий аскар Маратбек Жунусов (ЖҒМҲО) «Энг илғор алоқа мутахассиси» мақомига эришган бўлса, унинг жамоадошлари ушбу йўналишда «Энг илғор экипаж» сифатида эътироф этилди. Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм жамоаси «Энг илғор орудия ҳисоби», Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм аскарлари «Энг илғор миномёт ҳисоби» дея эътироф этилди. «Энг илғор радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳисоби» номинациясида Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм мутахассислари ғолибликка сазовор бўлди.  

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида энг кўп юқори ўринларни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм аскарлари қўлга киритди. Шунингдек, Шарқий ҳарбий округ мутахассисларига иккинчи ўрин насиб этган бўлса, учинчи ўринни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Хайробод гарнизони вакиллари эгаллади.  

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ,  

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва  

оммавий коммуникациялар департаменти ходими

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аскарлар рекордларни янгилади