
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг имтиёзли тавсияномаларни олиши учун тест синовлари бошланди.
Фарғона гарнизонидаги муддатли ҳарбий хизматчиларнинг имтиҳони билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Фарғона вилояти бўлими биносида ўтказилди.
[gallery-21353]
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси жанговар, 20 таси эса маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 тадан математика ҳамда физика фанлари бўйича тест саволларидан, шунингдек, қолган 20 таси мантиқий тестдан иборат.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА