Асилбек ва Абдураҳмон бугун Осиё чемпионатидаги юришини бошлайди
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида Asian Boxing ташкилоти томонидан катталар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг саралаш баҳслари давом этмоқда.
Мазкур мусобақанинг бугунги дастурида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Жумладан вазни 50 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда Асилбек Жалилов япониялик Даичи Иваига қарши жанг ўтказса, -60 кг. вазнда Абдураҳмон Маҳмуджонов хитойлик Хинлин Ченга қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча қитъа биринчилигида терма жамоамиз аъзоси Шаҳзод Музаффаров 55 килограммгача вазн тоифасида иорданиялик Маҳди Алмашалеҳни 5:0 ҳисобида таслим қилган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА