“Aш-Шифо”даги юзлаб беморлар ҳаёти хавф остида
Ғазонинг “Aш-Шифо” касалхонасидаги фожиали вазият туфайли 650 бемор ва ярадор, жумладан 36 нафар бола ҳаёти хавф остида қолган. Бу ҳақда шифохоналар бошқармаси раҳбари Муҳаммад Закут маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу соғлиқни сақлаш муассасасида ёнилғи захираси тугаган.
– “Aш-Шифо” яқини ва бино атрофида хавфсиз жой йўқ, қурбонлар жасади ёнига етиб боришнинг иложи йўқ, – деди у. – Ҳудудда 1500 га яқин қочқин яшайди, улар ҳам хавф остида.
Дарвоқе, бу касалхона бир неча бор ўққа тутилган.