Қашқадарёда харидорларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда
Қарши шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳардаги деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳамда йирик савдо мажмуаларига келаётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда.
Қарши шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳардаги деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳамда йирик савдо мажмуаларига келаётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда.
Ҳозирда Қарши шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари масофавий тепловизор билан таъминланган бўлиб, бозор ёки савдо мажмуасига киришдан олдин ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчаняпти. Бу жараёнда бирор бир кишида юқори тана ҳарорати аниқланса тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб, уни сабабини аниқлаш мақсадида шифохонага юборилади. Тана ҳарорати одатий шамоллаш туфайли чиққан бўлса, фуқарога шифокорлар томонидан керакли муолажа чоралари белгиланиб уйига жавоб бериб юборилади.
Жумландан, Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 апрель санасида “Эко бозор”да бир фуқарода худди шундай ҳолат кузатилган. Яъни ушбу фуқарода масофавий тепловизор ёрдамида тана ҳарорати ўлчанганда, унда юқори тана ҳарорати аниқланган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб, тана ҳарорати қайта ўлчанганида тана ҳарорати одатий меъёрга тушганлиги аниқланиб, фуқарога жавоб берилган.
Бундан ташқари Қарши шаҳар санитария эпидемиология — осойишталик маркази ҳамда ҳарбийлар томонидан ҳар куни деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳамда йирик савдо мажуаларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳамда йирик савдо мажуаларига келган ҳар бир фуқаронинг қўллари антисептик воситалар билан дизенфекция қилиниб, сўнг киритилмоқда.