Кеча Саудия Арабистони Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммити бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли йиғинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади ва амалий ташриф доирасида қатор учрашувлар ўтказди.

ЎзА мухбири экспертларнинг мазкур анжуманда илгари сурилган таклифлар хусусидаги фикрини ёзиб олди.

Ҳабибулло Азимов, cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:

– XXI асрда турли халқаро можаро ва сиёсий инқирозлар сони ортиб, инсониятнинг хавфсизлик билан боғлиқ хавотири кучаймоқда. Афсуски, ҳозир кўп минтақаларда ҳудудий, мафкуравий ва этник низолар авж олган. Хусусан, Яқин Шарқа давом этаётган сиёсий таранглик қўшни минтақаларда ҳам жиддий хавотир уйғотяпти. 2023 йил октябрь ойида газак олган Исроил - Фаластин зиддияти кенг кўламли гуманитар инқирозга йўл очди, дейиш мумкин.

Шу боис Саудия Арабистонида бўлиб ўтган навбатдан ташқари Араб-ислом саммити кун тартибига Ғазо ва Ливандаги кескинликни тўхтатиш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масаласи киритилди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ушбу саммитдаги нутқида минтақадаги уруш олови ҳозир Ливан ҳудудигача етиб боргани, кўплаб оддий аҳоли, жумладан бегуноҳ ёш болалар, аёллар ва кексалар ўлимига сабаб бўлаётганига тўхталди. Фожиага вазият нуқтаи назаридан халқаро майдонда ҳам икки хил стандарт асосида ёндашув мавжудлигини айтиб, бу уруш кўламини кенгайтираётгани, халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид солаётганини алоҳида таъкидлади.

Президентимиз Ўзбекистон томонидан Фаластин – Исроил муаммосини қисқа вақт ичида тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббуслар тўлиқ қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Айниқса, можарони тинч йўл билан ҳал этишда БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг ўрни ва таъсирини тубдан ошириш лозимлигини ҳам айтиб ўтгани аҳамиятли.

Давлатимиз раҳбари анча вақтдан бери давом этаётган бу муаммонинг ечими 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод Фаластин давлатини тузишдалиги, бунга фаластинликлар тўла ҳақли эканига урғу берди. Шунингдек, Фаластин ва Ливан ҳудудидаги гуманитар инқирознинг олдини олиш учун мамлакатлар ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар доирасида ёрдам кўламини кенгайтириш, БМТнинг бой тажрибага эга Махсус агентлиги ва бошқа институтлари фаолиятига зарурий кўмакни ошириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Уруш давом этаётган бир шароитда Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида мусулмонлар учун муқаддас бўлган Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликлар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда бешикаст сақлаб қолиш каби масалалар ҳам маърузадан ўрин олди.

Умуман, Ўзбекистоннинг мазкур ҳудуд тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш жараёнига қўшаётган ҳиссаси Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақаларининг ўзаро боғланиши истиқболи учун алоҳида аҳамият касб этади.

Шавкат Икромов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори:

– Ўтган йил ноябрь ойида Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Ғазо минтақасидаги уруш ҳаракати муҳокамасига бағишланган тарихий йиғилишда Исроилнинг ҳаракати “ваҳшийлик” сифатида қораланган. Афсуски, ўтган вақт мобайнида ушбу адолатсиз ва қонли уруш кўлами кенгайиб борди, низолашаётган томонлар ечим топиш устида жиддий ишламади. Қатар, Миср ва Туркиянинг воситачилик ташаббуси самара бермади, халқаро ҳамжамиятда ҳам мазкур инқироз бўйича якдил муносабат шаклланмади. Сектордаги инқироз эса барча даврлардагидан-да кучайди.

Шунга қарамасдан, бу галги саммит стратегик хусусиятга эга бўлиб, ташаббускорлар – Саудия Арабистони, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасига аъзо барча давлатларнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлиги, қатъий мажбуриятини акс эттиради.

Биринчи саммитдан кейин таъсис этилган Араб-Ислом давлатлари вазирлари даражасидаги қўшма қўмита БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳамда Бош Ассамблеяга Исроил тажовузи қораланган қарорлар қабул қилиш учун босим ўтказиб, Фаластин давлати тан олиниши тарафдорлари рўйхатини кенгайтиришга эришган.

2024 йил сўнгги чорагида ушбу адолатсиз уруш кескинлашиб, ўзанидан ташқарига, жумладан қўшни Ливан давлати ҳудудига кўчганини хавотир билан кузатаётган Саудия иккинчи бор араб ва мусулмон давлатлари етакчиларини бир даврага тўплаб, ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш бўйича ягона позицияни шакллантиришга ҳаракат қилди. Мазкур навбатдан ташқари саммитда Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Исроилдан ҳарбий ҳаракатни дарҳол тўхтатишни қатъий талаб қилиб, “Фаластин ва Ливан халқларига қарши амалга оширилаётган қирғин”ни кескин қоралади.

Давлатлар раҳбарлари “геноцид жинояти доирасида... айниқса, сўнгги ҳафталарда Ғазо сектори шимолий қисмида” амалга оширилган ҳаракатни “энг қатъий тарзда қоралашларини” билдирди. Улар “қийноқ, қатл этиш, одамлар ғойиб бўлиши ва этник тозалаш” каби ибораларни тилга олишди. Иштирокчилар томонидан Фаластиннинг “абадий пойтахти” деб аталадиган Шарқий Қуддус устидан Исроил ўрнатган назорат мустаҳкамланишига қаратилган уриниш қораланди, Ғарбий қирғоқ, Ғазо сектори ва Шарқий Қуддусни Фаластин давлати таркибида бирлаштириш чақириғи илгари сурилди.

Саммитда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инқироз бўйича муносабати иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Эътироф этиш керак, дастлабки кунлардан бошлаб, давлатимиз раҳбари Ғазо муаммосини тинч йўл билан, халқаро хуқуқ нормалари ва БМТ низоми асосида ҳал қилиш мумкинлигини қатъий таъкидлаб келмоқда.

Саммит якунидаги баёнотда ҳам, жумладан, “Биз Фаластин давлатининг Шарқий Қуддус устидан тўлиқ суверенитетини яна бир бор тасдиқлаймиз, шаҳарни мустамлакага айлантиришга қаратилган ҳар қандай қарор ёки чорани рад этамиз” дейилган.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Исроилнинг можарони кенгайтиришга уриниши, Ливан ва бошқа мамлакатларга қарши ҳарбий тажовузни давом эттириши ва кучайтириши минтақани кенг кўламли урушга тортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўткир Алимов тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Араб-ислом саммитида нималар муҳокама қилинди?