Ҳар куни хушхабарлар эшитайлик
Хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугунга қадар 6 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, реабилитацияга олинди.
Хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугунга қадар 6 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, реабилитацияга олинди.
Айни кунларда мазкур шифохонада меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари бу ерда даволанаётганларнинг соғлиги учун курашмоқда. Бунинг учун стандартлар асосида муолажа ишларини олиб боришяпти. Уларнинг меҳнати чинакам жасорат намунасидир. Бугун ҳам мазкур шифохонадан қувончли хушхабар олинди. Тўрт нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай тузалди.
Соғайганларнинг уч нафари чартер рейс орқали Туркиядан Фарғонага келган бўлиб, Олтиариқ фахрийлар санаторийсида карантинга олинган эди. Бир нафари эса фарғоналик бўлиб, инфекцияга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

