Ҳар бир ютуғимизда устозларнинг заҳматли меҳнати бор
Сирдарёда устоз ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбирлари Гулистон шаҳридаги Юрт байроғи майдонидан бошланди.
Сирдарёда устоз ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбирлари Гулистон шаҳридаги Юрт байроғи майдонидан бошланди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, фахрий педагоглар, бошқарма, муассасаларнинг раҳбар ва ходимлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Байрам тадбирлари Алишер Навоий номли хиёбондаги “Билимдонлар масканида” давом эттирилиб, йиғилганлар буюк шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Вилоят мусиқали драма театрида байрам арафасида Президентимизнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан тақдирланган сирдарёлик ўқитувчиларга Давлат мукофотлари тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимизнинг юксак мукофотларини вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев топширар экан, устозларнинг ҳар бирига баркамол авлодни тарбиялаш йўлида кўрсатган фидоийликлари учун алоҳида миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади.
“Энг яхши мактаб”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларида ғолибликни қўлга киритган мактабга “ Дамас”, “Энг яхши мактаб директори” ҳамда “Энг яхши фан ўқитувчиси” га биттадан “Спарк” автомобиллари топширилди.
Гулистон истироҳат боғидаги “Нуронийлар чойхонаси”да байрам тантаналари давом эттирилиб, эл ардоғидаги устоз-мураббийлар учун байрам дастурхони ёзилиб, қизғин суҳбат қурилди.