Ҳар бир муаммо жойида ҳал этилди
Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Томди тумани “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабулда бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳоли кайфиятини кўтариши ва бугунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилишини таъкидлади.
Халқ билан мулоқот
Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Томди тумани “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабулда бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳоли кайфиятини кўтариши ва бугунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилишини таъкидлади.
Халқ билан мулоқотда 64 нафар фуқаро иштирок этиб, 11 нафар фуқаро томонидан 16 та масала кўтарилди. Шундан 4 та масала бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Яна 12 та масала назоратга олинди.
Сайёр қабулда туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ва вилоят ташкилотлари мутасаддилари, тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.
Овулда истиқомат қилувчи фуқаро Жалғас Жусипов Томди-Зарафшон йўналишида қатновчи таксилар нархининг асоссиз кўтарилганидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мазкур масала маҳаллий ҳокимлик назоратига олинди. Тез орада ушбу масала ҳал этиладиган бўлди.
Жазира Телеубаеванинг турмуш ўртоғи маълум муддат туманда тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Лекин туман тиббиёт бирлашмасида штатлар қисқартирилгач оила бошлиғи ишсиз қолган. Вилоят 4-сектор раҳбари мазкур мурожаатни қонуний ўрганиб чиқиб, ҳал этиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бандлик бошқармасига зарур топшириқлар берди.
Бахт Кушербаев Томдибулоқ овулидан ўтувчи йўл ёқасида бекат қуриш масаласида амалий ёрдам сўради. Туман ҳокимлиги бу масалани ўз назоратига олиб, белгиланган муддатда ҳал этадиган бўлди.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Томди тумани “Сукетти“, “Керизбулоқ“, “Керегетов“ овул фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мазкур мақсадлар учун 29 миллиард 810 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, овуллар қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Асосийси, аҳоли учун энг қулай шароитлар яратилмоқда.