Ҳар қандай шаклда йўловчи ташиш тақиқланади
Агар лицензиянгиз бўлса, фақат юк ташиш ёки курьерлик хизматини амалга оширишингиз мумкин. Йўловчи ташиётганингиз аниқланса МЖтК 54-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортиласиз.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бўлиб ўтаётган Ички ишлар вазирлиги брифингида вазирлик матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов таъкидлашича мамлакатда ўрнатилган карантин тартибидан келиб чиқиб, 30 мартдан эътиборан лицензияси бор йўналишли таксиларда ҳам йўловчи ташиш тақиқланади.
– Агар лицензиянгиз бўлса, фақат юк ташиш ёки курьерлик хизматини амалга оширишингиз мумкин. Йўловчи ташиётганингиз аниқланса МЖтК 54-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортиласиз, – деди Ш.Ғиёсов.