АҚШдаги торнадо қурбонлари 32 кишига етди
АҚШнинг бир неча штатида юз берган кучли бўрон, торнадо оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди “Reuters”.
Миллий метеорология хизмати маълумотига кўра, 31 мартдан буён мамлакатда 80 га яқин торнадо қайд этилган.
Алабама, Арканзас, Индиана, Миссисипи ва Тенесси штатлари энг кўп зарар кўрган. 2 апрель куни Оқ уй ушбу ҳудудларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлаш учун федерал ёрдам кўрсатилиши ҳақида маълум қилди.
ЎзА