Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига ўттиз йилдан ошди. 1992 йил 19 февраль санаси икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган кун сифатида тарих зарварақларига битилган эди. 

Ўзаро муносабатлар тарихи шуни кўрсатадики, АҚШ Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 25 декабрда биринчилар қаторида тан олган энг ишончли ҳамкорлардан бири бўлиб қолмоқда. 

Дастлаб 1992 йил мартда Тошкентда АҚШ элчихонаси очилган. 2002 йилнинг мартида Вашингтонда ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ президентлари Стратегик ҳамкорлик ҳақида декларацияни имзолаган.

2018 йил 15-17 май кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтди ва унинг якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошлангани ҳақида қўшма баёнот қабул қилинди. Шундан буён кўплаб соҳаларда ташқи-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

Америка кенгаши АҚШда  таълим олишни хоҳловчилар учун турли йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш орқали халқаро алоқаларни  кучайтириш  юзасидан бир қатор дастурларни жорий қилиб келмоқда. Мисол учун, 2018 йили Американинг Тошкентдаги офиси қайта очилди ва ҳозирда мамлакатда “Future liders exchange” (FLEX), “American Windows”, “Uzbekistan Business Leaders” (UBL) ва Марказий Осиё университетлари ҳамкорлик дастури (UNiCEN) каби 13 та дастурдан иборат турли хил портфелни бошқариб келмоқда.

Жорий йил 28 февраль – 1 март кунлари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга амалга оширган илк ташрифи доирасида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди. Ушбу олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар таълим истиқболлари учун ҳам манфаатли хизмат қилиши шубҳасиз.

Ишончли таълим...

Таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси кун сайин ўзининг натижасини бермоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги қатор олий таълим муассасалари Ж.Хопкинс университети, Вашингтон, Индиана, Калифорния, Огайо ва бошқа бир қанча олий ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатган. Таъкидлаш жоизки, 2019 йил сентябрь ойида Тошкентда Вебстер университетининг филиали очилди. Бу МДҲ мамлакатларидаги Америка университетининг биринчи тўлақонли филиали бўлди.

Статистик маълумотларга қараганда ҳозирда 140 минг нафарга яқин ўзбекистонлик талаба АҚШда таҳсил олмоқда.

– Америкага келган киши ким бўлишдан қатъи назар, бошида атроф-муҳитга мослашиш, муносиб иш топиш жараёни бироз қийин кечади. Бошида Флорида штатида яшаб, ишлаганман. Дастлаб Валенсия жамоат коллежига иш сўраб, ариза билан мурожаат қилдим. Аризамни кўриб чиққунга қадар 5-6 ой муддат «Hilton» меҳмонхонасида ишладим, – дeйди таълим соҳаси ривожида жонбозлик кўрсатиб, бутун дунё талабаларига АҚШда билим бериб келаётган, икки мамлакатда ҳам таълим фидойиси сифатида эътироф этилган таниқли олим, Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ ўқитувчиси Карим Маҳмудов.

Бугунги кунда Карим Маҳмудов Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги Манхэттен компьютер технологиялари мактабида инглиз тили ўқитувчиси. У 35 йил давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи ва кафедра мудири лавозимларида ишлаган. 2007 йилдан буён Америка Қўшма Штатларида фаолият юритиб келмоқда.

Ҳар қандай замонда тилни пухта билиш муваффақият калити ҳисобланади. Суҳбат мобайнида Карим Маҳмудов тил билишнинг аҳамияти ҳақида фикрини қуйидагича давом эттирди:

– Америкага энди кўчиб келганимизда, меҳмонхонада бир йигит тўғри биз томонга келди. Рафиқамга: “Уст-бошимга қаранг-чи, кийимларимда бирор камчилик йўқми, негадир мана бу америкалик менга тикилиб қараяпти”, дедим. Йигит эса “Ассалому алайкум, домла, мен сизнинг шогирдингизман”, деса бўладими. Билсам, яхши талабаларимдан бири экан. Ҳужжатларда кўмаклашиб, хонасига таклиф қилди. Шу пайтда деворда осилган расмларига кўзим тушди. Самарали фаолияти сабаб меҳмонхона жамоаси орасида “Йилнинг энг яхши ишчиси”, деб эътироф этилган экан. Расмнинг остида шу меҳмонхонанинг менежери эканлиги кўрсатилганди. Инглиз тилини ўргатганим учун мендан миннатдорлигини таъкидлади. Зеро, муваффақиятларга эришишида вақтида тилни пухта ўргангани салмоқли роль ўйнаган экан.

Карим Маҳмудов 2008 йилдан буён муҳожирлар қатори маҳаллий халқларга ҳам инглиз тилидан дарс бериб келади.

– Ҳар қандай ишнинг ўзига яраша масъулияти бўлганидек, мен учун турли мамлакатлардан келиб таҳсил олаётганларга қараганда маҳаллий ўқувчиларга дарс бериш осонроқ. Ўттиз беш йиллик педагоглик тажрибам асосида шуни англадимки, биз ўзбек гуруҳларидаги талабаларга фақат рус тилини, рус гуруҳларида эса инглиз тилини ўргатган эканмиз. Ўшанда университетда, қолаверса, республика миқёсида вазият шунақа эди, – дея эслайди Карим Маҳмудов. – Инглиз тилини мукаммал ўрганиш керак. Чунки инглиз тили дунёдаги 90 га яқин давлатда асосий тил сифатида ўқитилади, дунё маълумотлари ҳам асосан инглиз тилида ёритиб борилади.

Тил ўрганиш икки томонга боғлиқ. Талаба билан ўқитувчи бирга ҳаракат қилса, тил муваффақиятли ўзлаштирилади. Мактабимизда оилалилар ҳам ўқишади.

Дарҳақиқат забардаст муаллим Карим Маҳмудов илмий педагоглик фаолияти давомида кўплаб янги инсонларни кашф этганини фахр билан таъкидлади:

– Менга АҚШ ҳукуматининг мутасадди идоралари мамлакатнинг 50 та штатидаги барча коллеж ва университетларда дарс бериш ҳуқуқини кафолатлайдиган лицензия берган. Бу ердаги ўзбекистонлик фуқаролар орасида билим ва ҳунар соҳиблари кўп. Улардан маҳаллий халқлар билан рақобатда асло қолишмайдиган раҳбар кадрлар ҳам етишиб чиқмоқда. Демак, тил билган, ўқиган, интилган киши ҳеч бир давлатда асло қийналмайди, – дея сўзини якунлади суҳбатдошимиз.

Феруз ҲАКИМОВ, тадқиқотчи.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШдаги ўзбек ўқитувчиси: “тил билган, ўқиган, интилган киши ҳеч бир давлатда қийналмайди”