АҚШда президентлик сайловига бир неча кун қолди, Сўровлар натижаси демократ номзод Камала Харрисга ҳам, унинг рақиби Дональд Трампга ҳам ён босмаяпти. Табиийки, мамлакатнинг энг юқори лавозимига даъвогарлар ташвиқотни фаол давом эттиряпти. Ўзаро айблов, камситиш ва ҳақорат интервью, баҳс-мунозара ва митингда баралла янграмоқда. Бу жараёнда машҳурлардан фойдаланиш эса Америка сиёсатининг ажралмас қисмидир.

Масалан, хонанда Бейонсе Харриснинг сайлов олди ташвиқотига бош-қош бўлди, Эминем эса собиқ президент Барак Обама нутқи олдидан демократ тарафдорларига далда бўлиш билан овора. АҚШ ОАВ эътиборни амалдаги Президент Жо Байден ташвиқот тадбирларидан четлатилганига қаратаётгани “томоша”ни янада қиздиряпти. Таъкидланишича, Харрис сайлов олди кампаниясида давлат раҳбари иштирокига рози бўлмаган. Яъни, уни фойдали шахс, деб ҳисобламаган эмиш.

Бундан бир ой аввал бир асрлик юбилейини нишонлаган Американинг энг кекса сиёсатчиси, собиқ президент Жимми Картер 5 ноябрь куни албатта сайлов участкасига келиши ва Камалага овоз беришини маълум қилди.

Экс-президенту США исполнилось 100 лет

Куни кеча машҳур актёр, Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ҳам Харрисни қўллашини айтди.

– Мен Камала Харрис ва Тим Уолцни ёқлайман, – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Миллиардер Илон Маск эса мунтазам равишда Трампни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳар икки номзод сайловчиларни муддатидан олдин овоз беришга чақирган. Ҳозиргача 50 миллиондан кўп америкалик, жумладан вице-президентликка даъвогар Тим Уолц ва Байденнинг ўзи ҳам танлов қилиб бўлди. Бу борада Флорида, Техас ва Калифорния аҳолиси фаоллик кўрсатди.

Яқинда “Forbes журнали мамлакатнинг энг машҳур бойлари ким томонида экани хақида маълумот берди. Бу борада Камаланинг омади чопган, чамаси. Зеро, 76 нафар миллиардер унинг ёнини оляпти. Республикачи рақиб номзодини илгари сураётган миллиардерлар эса 49 киши.

Журнал ёзишича, Харрис тарафдорлари орасида Нью-Йорк собиқ мэри Майкл Блумберг, “LinkedIn” ижтимоий тармоғи асосчиси Рид Хоффман, “Facebook” эгаси Дастин Московиц,Google” собиқ бош директори Эрик Шмидт, кинорежиссёр Стивен Спилберг, “Netflix компанияси раҳбари Рид Хастингс ва АҚШнинг Украинадаги иқтисодий тикланиш масалалари бўйича махсус вакили Пенни Прицкер бор.

Трампнинг ёнида эса америкалик саноат магнатлари, жумладан “CrownQuest Operating”  нефть ва газ компанияси бош ижрочи директори Тимоти Данн, Американинг “Home Depot” чакана савдо тармоғи асосчиларидан бири, тадбиркор Харольд Хамм турибди.

Шунингдек, айрим миллиардерлар ҳеч кимни ёқламаётгани ҳам таъкидланган. Масалан, “Amazon асосчиси Жефф Безос, “Meta” соҳиби Марк Цукерберг, “Microsoft корпорацияси хўжайини Билл Гейтс ва “Google” таъсисчиларидан саналган Сергей Брин номзодлар борасида ҳануз фикр билдиргани йўқ.

“АҚШ Президенти ким бўлиши мумкин?”, саволи жавобини топишга нафақат машҳур сиёсатчи, давлат арбоби ва таниқли нашрлар уринмоқда, балки бир қарашда сиёсатдан нари туюлган букмекер, фолбин ёки астрологлар ҳам  ғолиб номини олдиндан айтиб, омма эътиборини жалб этишга киришиб кетган. Масалан, “Election Betting Odds” портали америкалик букмекерлар Трампнинг ғалаба қозониш имкониятини юқори баҳолаётганини ёзган.

Инаугурация президента США — Википедия

Яқинда Нью-Йоркда яшовчи фолбин Анна “РИА Новости” агентлигига бўлажак президентлик сайловида Дональд ютиши ва “кўпчилик” Камаланинг мағлубиятидан норози бўлишини башорат қилди.

Американская полиция заявила об угрозе в адрес законодателей, пишут СМИ -  РИА Новости, 15.07.2024

Америкаликларнинг мутлақ кўпчилиги, деярли учдан икки қисми сайловдан кейин зўравонлик кучайиши мумкинлигини айтяпти, янаям кўпроқ одам Трамп мағлубиятни тан олмаслиги кутиляпти. Шу боис айрим вашингтонликлар сайлов олдидан пойтахтни тарк этмоқда. Оқ уй муддатидан олдин қўшимча панжара билан ўралган. Яна бир янгилик: Харрис жамоаси ғалабани эрта эълон қилиш учун тайёргарлик кўраётгани ҳам тахмин қилинмоқда.

Дональд Трамп 2020 йил мағлубиятини тан олмаган ва унинг тарафдорлари Конгресс натижани тасдиқлаган куни, яъни 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кирган.

Шундан келиб чиқиб, ҳозир АҚШ полицияси сайлов арафасида юз берадиган эҳтимолий зўравонлик хавфининг олдини олиш чорасини кўряпти. “Politico” нашри расмийлар ва экспертларга таяниб, шундай ёзди:

– Сайлов куни яқинлашган сари бутун мамлакат бўйлаб полиция ва шерифлар сайлов комиссияси ходимларига нисбатан куч ишлатиш, овоз бериш участкасида тартибсизлик келтириб чиқариш ва сайловчиларни қўрқитиш билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга ҳозирлик кўрмоқда. Гап шундаки, АҚШда сайлов даврида  таҳдид, безорилик ва зўравонлик юзага келиши оддий ҳолга айланиган.

Хуллас, бир қўшиқда айтилганидек, “ҳамма ҳаракатда”.

“Ким президент бўлади?” Бу саволга узил-кесил жавоб 5 ноябрдан кейин аён бўлади. Ўшанда нафақат америкаликлар, балки буюк ва сеҳрли диёрдаги сиёсий жараёнга бефарқ бўлмаган дунё аҳли ҳам мамлакат бошқаруви кимнинг қўлига ўтишини билиб олади.

Саидмурод Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда сайлов олди вазият: сиёсатчилар, машҳурлар, миллиардерлар, букмекерлар, фолбин ва астрологлар – ҳамма ҳаракатда