Палеонтологлар Аризона штатида энг қадимги птерозавр қолдиқларини топди, дейилади Смитсон институти тарқатган матбуот баёнотида.

– Институт тадқиқотчилар гуруҳи Шимолий Америкада динозаврлар билан бирга яшаган энг қадимги қанотли судралувчи - птерозаврни топди, - деб ёзилган расмий хабарномада.

Маълумотларга кўра, қазилма қолдиқлари Триас даврига (тахминан 209 миллион йил аввал) тегишли. Улар Қўшма Штатларнинг “Petrified forest” миллий боғидаги қатламдан топилган.

Нашрга кўра, қадимшунослар жамоаси ҳаммаси бўлиб, 1200 та тошга айланган қолдиқларни топган. Улар орасида замонавий қурбақаларнинг аждодлари қолдиқлари, шунингдек, қадимги тошбақалар ҳам бор эди.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда қадимги Птерозавр қолдиқлари топилди